UZ

Сўнгги янгиликлар

12:42Родриго "Реал"ни тарк этиш ниятида эмас  1 12:18Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади"  4 12:01"Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  2 11:39"Арсенал" "Ювентус" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 11:15"Барселона" Араухони трансферга қўйди  6 10:42Фабио Каннаваро – «Удинезе» бош мураббийи  1 10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  17 10:13«Барселона» иккита мураббийдан бири билан шартнома тузмоқчи  11 09:46«Ливерпуль» «отмен». Аморим музокара ўтказиш учун Лондонга учиб келди  1 09:20Акинфеев Файзуллаевга «Ахмат»га қарши учрашувдан сўнг кескин гапирган  33 08:52«Интер» «Милан»дан ўтиб кетди  10 08:27МЮнинг янги раҳбарларидан бири мухлисларга мурожаат билан чиқди  2 08:03Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистон ОТЖ сафидаги биринчи машғулотида нималар деди?  15 07:37Осиё кубоги. Бугун терма жамоамиз Вьетнамга қарши баҳс олиб боради  21 07:05U23 Осиё кубоги. Саудия Арабистони - Ироқ 1:2   0

Рўзиқул Бердиев: "Бугун рақибга нисбатан ҳар томонлама кучлироқ эдик" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Бугун рақибга нисбатан ҳар томонлама кучлироқ эдик"

"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев "Металлург"га қарши ўйин ҳақида фикр билдирди.





- Рақиб дарвозасига 11 метрлик жарима тўпи белгилангач, ўйинда ғалаба қозонишингизга ишонганмидингиз?

- Бугун ғалабага ишонгандим, чунки рақибга нисбатан ҳар томонлама кучлироқ эдик. Пенальтигача ҳам кўп вазиятлар яратдик, бироқ омад биздан юз ўгирди. Қайсидир вазиятда рақиб дарвозабони ҳамда ҳимоячилари яхшироқ ҳаракат қилди. Албатта, ғалаба олдиндан кутилмаган эди. Футболда омад кучлиларга кулиб боқади дейилганидек, бугун ўз кучимизни намойиш этдик ҳамда ғалаба қозондик. 

- "Насаф" жуда кўп имкониятларни яратди, булардан фойдалана олмасликнинг сабаби нимада? Бу футболчиларнинг терма жамоада иштирок этишининг салбий таъсири ҳисобланадими?

- Албатта, бундай вазият бўлишини кутгандик. Йигитлар кўп танаффусда бўлишди, лигеонерларимиз ўйларига бориб келишди, терма жамоа ўйинчилари йиғинда бўлишди. Шу боис машғулотжараёни тўлиқ таркибда ўтказилмади. Бу, албатта, учрашувга таъсир ўтказарди, бироқ ўйлашимча, бугун кўп вазиятлар ярата олдик. Ушбу вазиятларни биринчи бўлимда аниқ амалга ошира олганимизда, натижа бошқача бўларди. Захирадан майдонга тушган ўйинчилар баҳсни қўлдан бой берди, бу ҳақда футболчиларга ҳам айтдим. "Металлург"да ҳам ўйин якунида ҳисобни тенглаштириш учун имкониятлар бўлди.

- Ўтган гал ҳам таъкидлагандек, Калудеровичнинг жамоага кўникиб кетиши учун яна қанча вақт керак деб ўйлайсиз?

- Футбол бу жамоавий ўйин. Келинглар, ҳар бир ўйинчига урғу бермайлик. Қайсидир футболчи ўзини яхши тарафдан кўрсатадиган бўлса, қайсидир ўйинчи баҳсга киришолмайди. Бу футболда учраб турадиган ҳодиса. Лекин бир нарсани гувоҳи бўляпмиз, сермаҳсуллик ёки ҳужум чизиғидаги вазиятларни яратишда ҳам Норчаев унга нисбатан анча фаолроқ ҳаракат қиляпти. Шунинг учун Норчаевга кўпроқ имконият беряпмиз. Бугун Норчаевда ҳам кўпгина вазиятлар юзага келди, уларнинг барчасини голга айлантиролмаган бўлса-да, жамоага катта ёрдами тегди. 

- ОФК кубоги учун 20 октябрь куни навбатдаги учрашув бўлиб ўтади. Рақиб жамоани қай даражада ўргандингиз? Уларнинг имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Рақиб жамоада легионер, миллий терма жамоасида тўп сурадиган футболчилар бор. Уларнинг 2-3 ўйинини кўриб чиқдим. Эртадан бошлаб жамоа аъзоларига рақибнинг ҳар бир ўйинчиси ҳақида маълумотлар берамиз.

- Биринчи бўлим охирларида рақиб дарвозаси ёнида Дониёр Нарзуллаев тўп узатган кўра ўзи тепганда гол бўлиш имконияти кўпроқ бўлармиди?

- Қарши ҳужумда яхши вазиятга эга бўлгандик. Нарзуллаев пас беришга қарор қилди, бу ҳам тўғри бўлдию, Норчаев имкониятдан фойдалана олмади. Балки Нарзуллаевнинг ўзи тўпни тепганда ҳам маъқул иш бўларди.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика