UZ

Сўнгги янгиликлар

17:38Беллингем кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани учун жамоани тарк этмоқчи  1 17:11"Арсенал" ва "Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун рақобатлашади  0 16:44Big name, Big team, Big coach...  13 16:19"Футбол олами". "Ҳакам юзи ёрилган футболчини кўрди ва... контакт йўқ деди..."  0 16:10"Фабио футболчи ва мураббий сифатида катта тажрибага эга" – хорижлик мутахассислар муносабати  8 15:47"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов туфайли режасини ортга суради  4 15:25"Арсенал" Йилдиз трансферидан умидвор  0 15:03Каннаваро қандай мураббий?  11 14:3924 ёшли дарвозабон, кучли жамоани ютган водий жамоаси устози, МТЖ ҳужумчиси — Суперлигада 24-турнинг энг яхшилари  1 14:15Фабио Каннаваро ҳақида билишингиз керак бўлган 15 та факт  6 13:54Гиоргадзе, Абдусаломов, Жалолиддинов, Кенжабоев, Сергеев... Суперлига 24-тур рамзий терма жамоаси  4 13:33"Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабони таълим грантига лойиқ кўрилди  2 13:08"Барселона" собиқ футболчиси Мемфис Депай ноодатий сабабга кўра Нидерландия терма жамоаси ўйинини ўтказиб юборади  3 12:39Капелло Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида фикр билдирди  28 12:18"Манчестер Юнайтед" яна бир дарвозабон олиб келмоқчи  0

Рўзиқул Бердиев: “Ал Файсали" билан худди финалдек ўйин бўлади” Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: “Ал Файсали" билан худди финалдек ўйин бўлади”

“Марказий” стадионнинг анжуманлар залида ОЧЛ-2018 плей-офф доирасидаги “Насаф” – “Ал Файсали” учрашуви олдидан матбуот анжуманининг дастлабки қисми бўлиб ўтди.

Унда "НАсаф" устози Рўзиқул Бердиев ва тажрибали ҳимоячи Мақсуд Каримовлар иштирок этишди ва журналистлар саволларига жавоб беришди.


Рўзиқул Бердиев: -Ассалому алайкум, барча футбол ишқибозларини, футболимиз раҳбарларини ёшларимизнинг Осиё чемпионатида қўлга киритган ғалабаси билан самимий табриклайман. Бу тарихий ғалаба бўлди. Бу ютуқ ўзбек футболида янги давр бошланганидан ва терма жамоамизга янги авлод кириб келганидан дарак беради. Бу зафар ҳаммани хурсанд қилди. Биз мураббийлар, бундай ютуқларни бардавом бўлиши учун бор кучимиз ва билимимизни аямаймиз.

Эртага бўладиган ўйинни, мавсум бошидаги ўйин бўлганлиги учун, финалга тенглаштирган бўлар эдим. Биз эртага гуруҳ босқичига чиқиш масаласини ҳал қиламиз. Буни жуда ҳоҳлаймиз. Биз учун мавсум эртароқ бошланаяпти. Бўлажак ўйинга тайёргарликни эртароқ бошладик. Шунингдек Туркияда хорижий ўқув-йиғин машғулотларини ташкил қилдик. Йиғин ташкил этишдан кўзланган мақсадимизга эришдик. Эртага ҳамма футбол ишқибозларининг эътибори бизга қаратилади. Бу биздан катта маъсулият талаб қилади. Бу маъсулиятни ҳаммамиз ҳис қилиб турибмиз. Янги футбол мавсумини ғалаба билан бошлаш иштиёқидамиз.


Мақсуд Каримов: -Ҳаммаларингизни янги футбол мавсуми бошланаётгани билан табриклайман. Янги йилда, ёшларимиз бошлаб берган зафарли қадамни биз ҳам давом эттириш истагидамиз. Эртага бўладиган ўйинда бор кучимизни ишга соламиз ва гуруҳ босқичи тақдирини ҳал қиламиз. Мақсадимиз, ўзбек футбол ишқибозларини яна бир бор хурсанд қилмоқчимиз.


Рўзиқул Бердиев: - Осиё чемпионатида иштирок этган футболчиларимиз албатта бизга ёрдам беришади. Бугун улар сафимизга келиб қўшилишади. Ўйлайманки, улар ёш бўлганликлари учун тезроқ тикланишади ва албатта бизга ёрдам беришади.

Рақибимизни имкон қадар кўпроқ ўрганиб чиқдик. “Ал Файсали” таркибида асосан тажрибали ўйинчилар йиғилишган. Демоқчиманки, ёш футболчилар камроқ. ФИФА томонидан жазоланган футболчилари ўрнини, кучли футболчилар билан тўлдиришга ҳаракат қилишди ва бунга эришишди ҳам. “Ал Файсали” жамоаси Иорданиянинг етакчи клуби ҳисобланади. Рақибимизнинг олиб борадиган ўйинлари билан футболчиларимизни яқиндан таништирдик ва бу борада кўрсатмалар ҳам бериб бораяпмиз.

Таркибимизга бир қатор янги футболчиларни қўшиб олдик. Бундан хабарларингиз бор. Биз яна ўз сафимизга янги футболчиларни қўшиб олиш режамиз бор. Бу борада бизни клубимизнинг янги раҳбарияти ҳам қўллаб-қувватлаяпти.


Мақсуд Каримов: Мен жамоадошларимга нисбатан сал кечроқ шартнома имзоладим. Бунга сабаб, озроқ тобим қочгани учун, муолажа олаётган эдим. Яъни Қаршида эмас эдим. Кўриб турибсиз, яна қадрдон жамоамда фаолиятимни давом эттираяпман.

Албатта, “Ал Файсалий” билан 2011 йили Қаршида бўлган ОФК кубоги доирасидаги учрашувда майдонга тушган футболчилардан, жамоада битта ўзим қолибман. Мен нафақат эртага майдонга тушишга тайёрман. Балки, жамоадошларимни руҳлантириш учун мураббийларимизга ҳам кўмакчи бўлаяпман. Ҳаммамизни ягона мақсад – ғалаба қозониш бирлаштириб турибди.

Рейтинг: +82   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика