UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив" 0:0 (матнли трансляция)  3 19:45"Ливерпуль" "Ювентус" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 19:19"Челси" ва "Атлетико" "Атланта Юнайтед" ўйинчисига даъвогар  1 19:00Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» 0:0 (Матнли трансляция)  1 18:43"Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико" "Болонья" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  10 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  4 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  2 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  1 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  9

Рўзиқул Бердиев: "Агар терма жамоа режаларини бузиб қўймаса футболчиларимизни "Бунёдкор" билан ўйин учун сўраб турамиз" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Агар терма жамоа режаларини бузиб қўймаса футболчиларимизни "Бунёдкор" билан ўйин учун сўраб турамиз"

Тунда "Championat.asia"да Нодирхўжа Юлдашевнинг мақоласи чоп этилган эди.

Рўзиқул Бердиев ва Славча Войнескининг ЎФАга "айта олмаётган" гаплари!

Ана шу мақола юзасидан "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев билан боғландик ва унинг фикрлари билан қизиқдик. Қуйида "аждарлар" устозининг юқоридаги мавзу ҳақида билдирган фикрларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

"Биз Тимур Кападзе (Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи) билан ҳамиша алоқадамиз ва ўзаро гаплашиб турибмиз. У мендан ўйинчилар ҳақида сўрайди, мен унинг режалари ҳақида сўраб тураман. Муҳим ўйинлар деб футболчиларни йиғаётгани учун биз йигитларни юборяпмиз. Лекин, Кападзедан ҳеч бўлмаса "Бунёдкор" билан ўйинга футболчиларимизни беришини сўрадим.

Биз тарафдан мени ҳам, клубни ҳам позицияси - терма жамоаларни ҳурмат қилиш ва уларни режасига қараб иш тутишимиз керак. Терма жамоалар мураббийи шундай режа қилган бўлса, биз бунга қарши чиқмаймиз, фақатгина маслаҳатлашишимиз мумкин. U-23 терма жамоасига чақирилган ўйинчиларимизни эртага бошланадиган йиғинга юборамиз. "Насаф"нинг "Бунёдкор"га қарши ўйини арафасида эса уларни ҳеч бўлмаса ўйинга олишни маслаҳатлашиб кўрамиз. Фақат бу нарса Кападзенинг режаларини бузмасагина амалга ошиши мумкин, чунки биз терма жамоалар ва уларнинг мураббийларини ҳурмат қиламиз.

Бизни позициямиз қайси терма жамоага керак бўлса ўйинчиларимизни юборамиз, гарчи ўзимиз қийин вазиятга тушиб қолишимиз мумкин бўлса ҳам. Яна бир марта такрорлайман, шогирдларимни "Бунёдкор" билан ўйинга олишимиз олимпия терма жамоасининг режаларини бузиб қўймаса амалга ошиши мумкин. Балки, улар йиғин давомида ўртоқлик ўйинлари режалаштирган бўлиши мумкин. Ҳаммасини Тошкентдаги ўйинимизга яқин бафуржа маслаҳат қиламиз".


Қаршининг "Насаф" жамоаси Суперлига 10-тури доирасида "Бунёдкор"га қарши баҳсни 24 май, сешанба куни "Бунёдкор" стадионида ўтказади. 11-тур беллашувини эса 28 май, шанба куни ўз майдонида "Динамо"га қарши ўтказади.





Муаллиф : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика