Рожерс: "Стерлинг - яхши йигит, у билан янги шартнома борасида музокаралар бўлишига ишонаман"

Aslanov Jasurbek
22 май 2015, 18:20
"Ливерпуль" бош мураббийи Брендан Рожерс Раҳим Стерлинг борасида фикр билдирди.
Олдинроқ унинг агенти хатто ҳафталик маош 900 минг фунт бўлса ҳам "Ливерпуль" билан шартномани узайтирмаслигини маълум қилган эди.
"Бошқаларнинг сўзларига қараб фикр билдириш қийин. Стерлинг билан учрашиш - клубнинг ички иши. Музокаралр бўладими ёки йўқ, Стерлингни "Ливерпуль" билан икки йиллик шартномаси бор. Ёзда у билан музокаралр ўтказилишига ишонаман.
Раҳим жамоада бахтсиз дея олмайман. У якшанбадаги учрашувда майдонга тушиши мумкин. Унинг атрофидаги миш-мишлар Стерлингга бўлган муносабатимни ўзгартирмайди, у яхши йигит. Биз у билан гаплашган гаплар фақат орамизда қолади" - дейди Рожерс.

Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›