UZ

Сўнгги янгиликлар

23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервю  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  0 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  21 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1 22:35Эрон. "Истиқлол" навбатдаги ғалабага эришди. Машарипов 78 дақиқа ўйнади  0 22:26СПЛ. Роналдусиз "Ал Насср" "Ал Файҳа"ни енгди. Садио Манедан дубль  0 21:40Ўқинг, қизиқ! Максим Саррафнинг онаси ПФЛдан миннатдорлигини билдирди  6 21:40"Сирдарё ФА" бош мураббийи: "Кубок ўйинлари биз учун тажриба мактаби бўлаяпти"  1 21:25"Дўстлик" бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов: "Ўзгаришларсиз футбол бўлмайди"  0 21:05"Барселона"ни таслим этган Усмон Дембеле ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  8 20:44Муҳсин Низомиддинов: «Ҳар икки жамоани ажойиб ўйин билан табриклайман»  0 20:32Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон иккинчи турда Ироқни мағлуб этди  7 20:30Максим Шацких: "Захирада деярли ёш болалар ўтиришди"  6 20:10U-23 Осиё Кубоги. Корея Ли Ён Жуннинг дубли эвазига Хитойни мағлуб этди  1 19:54Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  22

“Ростов”да эсаётган иссиқ шамоллар... Янгиликлар

“Ростов”да эсаётган иссиқ шамоллар...

Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби шарафини ҳимоя қилиб юрган Элдор Шомуродов 2017 йилнинг ёзида Россия чемпионатига йўл олди.

Сўнгги вақтларда молиявий муаммолар сабаб қийналиб қолган “Ростов” футбол клуби шу йили ўз таркибини тўлиқ янгилаганди. Шомуродовга қадар мазкур клуб сафида Николай Ширшов, Андрей Акопянц ва Сергей Лушчан сингари ҳамюртларимиз ижобий натижаларга эришган ва сурхондарёлик йигитдан ҳам энг камида шу талаб қилинарди. Элдор ишончни тўлиқ оқлади. Ўзбек футболида сифатли ҳужумчилар танқислиги рўй бериб турган паллада “Ростов” ҳужумчиси фантастик фильмлардаги афсонавий қаҳрамонлар мисоли кутилмаган жойдан чиқиб келди ва  терма жамоамизни (агар миллий жамоа футболимиз юзи эканини инобатга олсак, бутун ўзбек футболини десак ҳам муболаға бўлмайди) ўз елкасида кўтариб Осиё кубогидаги шармандаликдан қутқариб қолди ва қутқариб келмоқда. Мазкур фикрга қўшилмасангиз, миллий жамоамизнинг якунига етаётган йилда ўтказган учрашувларига яна бир бор разм солиб кўринг.


Ҳозир футболимизга зарур паллада юқори савияли ҳужумчини тақдим этиб берган “Ростов” клубида юзага келган муаммолар ҳақида бироз сўз юритамиз.

Ҳаммаси қандай бошланди?

Ўтган мавсумни Россия чемпионатининг 9-поғонасида якунлаган “Ростов” янги мавсумни ўзига хос сенсациялар билан бошлади. Рус матбуотида жамоанинг мавсум аввалидаги чемпионлик пойгасида кўрсатган фаоллиги сенсация ўлароқ талқин қилинди. Аммо жамоа мухлислари орасидаги Валерий Карпин қўл остида ажойиб таркиб йиғилгани ва йигитларнинг анча қувноқ ўйин намойиш қилаётганларидан илҳомланиб РПЛ чемпионлиги ҳақида гапира бошлаган оптимист тоифа бунга зид фикрлар билдиршди. Ҳаммаси яхши кетаётгандек эди. Токи, октябрь ойига қадар. Кейин жамоа муваффақиятсизликларга учрай бошлади.  Кўпчилик буни табиий ҳол сифатида қабул қилди. 

Аммо ноябрь ойи ўрталарида “Спорт-Экспресс” нашрида тахминан қуйидаги кўринишдаги хабар чиқди:

“Қишда “Ростов”нинг 6 нафар етакчиси жамоани тарк этади: Элдор Шомуродов, Алексей Ионов, Матиас Норманн, Роман Еременко, Ивелин Попов ва Дмитрий Чистяков. Шунингдек, жамоа устози Валерий Карпин ҳам клубдаги фаолиятини тўхтатади. 

Жамоада йирик молиявий муаммолар юзага келган”.

Шундан сўнг парданинг нариги томонида содир бўлаётган ўйинлар, воқеалар ойдинлаша борди.

Дастлаб, Карпиннинг интервьюси катта шов-шувларга сабаб бўлди. Мутахассис бу эндигина юзага келган муаммо эмаслигини, жамоага 3 ойдан буён маош ва бонуслар тўланмаётгани, шунга қарамай, қўл остидаги йигитлар бирдамлик намойиш қилаётганини таъкидлаб, футболчиларга алоҳида миннатдорчилик изҳор этди. У жамоа атрофидаги ўйинлар охир-оқибат “Ростов”ни ўлдириши мумкинлигини, Ростовда эсаётган иссиқ шамоллар бўронга айланиб кетиши мумкинлигини ўз фикрларига илова қилди. 

Карпиннинг фикрларини Бутунроссия профессионал футбол иттифоқи бош директори Александр Зотов инкор қилиб, 3 ойгача маош тўланмаслигини нормал ҳолат ва бу каби ҳолатлар ҳар доим бошқа жамоаларда ҳам содирб бўлиб келаётганини таъкидлади.

Хўш, молиявий инқироз қандай юзага келди?  

Бирламчи сабаб қилиб клубнинг давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилганини кўрсатишимиз мумкин. “Ростов”нинг 56,8 % аксиялари Ростов вилояти ҳокимлигига қарашли. Ҳокимлик маъмурияти ва ҳомийлар жамоага пул бермай қўйишгани шундай ҳолатни юзага келтирган. Ҳокимят вакиллари йил аввалида “Ростов” учун 380 миллион рубл ажратилгани ҳақида маълум қилишди. Бу пулларнинг қанчаси жамоага қадар етиб борган, бундан хабаримиз йўқ.

Юзага келган вазиятдан ким ютади?

Клубнинг молиявий инқирози ким(лар)нингдир фойдасига ишлаши мумкинми? Албатта! 

Эътибор қилинг, жамоа учун бюджет ҳисобидан ажратилган пуллар клубга қадар етиб бормаслиги “Ростов”ни банкрот ҳолатига тушириб қўйиши мумкин. Масаланинг иккинчи томони шундаки, айнан клубга томон йўналтирилган пуллар ўз манизилига етиб бормаса, йўналишдан адашиб ким(лар)нингдир чўнтагига кириб кетган бўлади.

“Ростов” билан шунга ўхшаш ҳолатларнинг сўнгги йилларда такрор-такрор содир бўлаётгани кишини шубҳага солиб қўяди. 

Юзага келган вазиятда ким ютқазади?

Албатта, жамоа ва унинг мухлислари. 

Қолган барча ютади - вилоят маъмуриятидаги футболга масъуллар ҳам, ҳатто “Зенит”-у “Рубин”лар ҳам. Қурбон Бердиев бошқаруви остидаги “Ростов” билан юзага келган вазиятни эсланг. Ўша ҳолатнинг ҳозиргидан сираям фарқи йўқ. Ўшанда туркманиятонлик мутахассис бошчилигидаги бир гуруҳ йигитлар (7 киши) Қозоннинг “Рубин” клубига сувтекинга ўтиб кетганди. Сардор Азмун атрофидаги жанжаллар ёдингиздами?

Ҳозирги воқеалар қандай якунланиши мумкин?

Вазият шу таҳлид кетаверса, “Ростов” ҳеч кимга маош тўлай олмайди, банкрот ҳолатига тушади. Вазиятдан чиқиб кетиш учун етакчилар сотувга қўйилади. Воқеани ҳамюртимиз мисолида тушунтирамиз. Қишда Шомуродов “Зенит” базасига олиб борилади, у ерда трансфер борасида шартнома имзоланади. Фақат бу битим бироз ўзгачароқ бўлади. “Зенит” тўлайдиган сумма расмий қоғозларда бир-неча баробар камайтириб кўрсатилади. Бу билан “Зенит” УЕФА тартиб-қоидаларини бузмайди, яъни жамоа ишлаб топган пулидан кўп сарфлаб юбормаслиги учун пойдевор яратилади. Қоғозда кўрсатилган сумма “Ростов”ни инқироздан олиб чиқиш учун сарфланади. Қоғозда кўрсатилмагани эса кимларгадир Москва марказидан 5 хонали квартира, кимларнингдир ҳисоб рақамига +рақамлар олиб келади. 

Бундай ҳолатга тушмаслик учун клублар тўла

Хусусийлаштирилиши керак.  Улар қуйидаги манбалар ортидан кун кўришлари мумкин:

Катта ҳомийлар, кучли академиялар (юқори савияли футболчиларни етиштириб ғарб клублари мўмай сумма эвазига пуллаш), яхши маркетинг, стадионга мухлислар ташрифи.

Шунингдек, трансляция ҳуқуқидан ҳам пул ишлаш мумкин. Аммо Россия чемпионати трансляциясини футболи рус футболи даражасига чиқиб улгурмаган биз каби мамлакатлар сотиб олишимиз мумкин, холос. Унда ҳам тўланадиган сумма бир чўнтакни тўлдирмайди.

Хулоса ўрнида

Элдор Шомуродов туфайли ўйинларини кузата бошлаганимиз ва мухлисига айланганимиз, ҳар ҳафта ўйинларини АПЛдан кам кутмаётганимиз, кимларнингдир қўлида ўйинчоқ бўлаётган “Ростов” клуби мухлисларига сабр тилаймиз. Зеро, футболда ҳар доим ҳам адолат бўлмайди. Бунинг учун энг камида Россияда “Адолат” деб номланган сиёсий партия бўлиши ва у спортда ҳам адолат таъминланиши учун кураш олиб бориши керак...


Муаллиф: Фахриддин Рўзиев

Муаллиф :
Рейтинг: +32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика