UZ

Сўнгги янгиликлар

14:45Про лига. "Олимпик-MobiUz" – "Машъал". Таркиблар маълум  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  2 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  20 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  0 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  20 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  5 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  8 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  3 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  18

РПЛ. "Ростов" ўз майдонида "Урал" билан дуранг қайд этди Янгиликлар

РПЛ. "Ростов" ўз майдонида "Урал" билан дуранг қайд этди

"Ростов" ҳамда "Урал" ўртасидаги Россия Премьер-лигасининг 18-тур учрашуви воқеаларини шу саҳифада кузатиб боринг.

Ростов

Премьер-лига . 18-тур

30/11/2019, 18:30

0
:
0
Тугади

Урал

Стадион: Rostov Arena

45'
90'
18'  Дмитрий Чистяков (Арсений Логашов)
41'  Алексей Козлов
62'  Арсений Логашов
65'  Хорен Байрамян (Александр Саплинов)
82'  Алексей Ионов (Александр Долгов)
55'  Отман Эль Кабир (Павел Погребняк)
67'  Артем Фидлер
70'  Денис Поляков
71'  Артем Фидлер (Андрей Егорычев)
84'  Андрей Егорычев
90'  Владимир Ильин


"Ростов" – "Урал" 0:0

"Ростов-Арена"

"Ростов": Бабурин, Чернов, Козлов, Чистяков (Логашов, 18), Хаджикадунич, Попов, Норманн, Байрамян (Саплинов, 65), Зайнутдинов, Ионов (Долгов, 82), Шомуродов.

"Урал": Годзюр, Поляков, Ароян, Меркулов, Кулаков, Кухарчик, Бикфалви, Аугустиняк, Эль-Кабир (Погребняк, 55), Фидлер (Егорычев, 71), Ильин.

Огоҳлантиришлар: Козлов (41), Логашов (62), Фидлер (67), Поляков (70), Егорычев (84), Ильин (90).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+3. "Урал" жарима майдонасига узатилган пасдан сўнг меҳмон жамоа посбони ва футболчиси тўқнашиб кетди. Шифокорлар тиббий ёрдам кўрсатишмоқда.

90. Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

87. "Ростов" тинимсиз ҳужумлар амалга оширмоқда, бироқ вазиятлардан унумли фойдалана олишмаяпти.

83. БАХТИЁР! Зайнутдиновнинг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди. "Ростов" жуда кўп вазиятлар яратди, аммо уларнинг ҳеч бири голга айланмаяпти.

81. ШОМУРОДОВ! Ионов рақиб жарима майдончасига тўпни узатди ва у ҳаммадан ўтиб кетди. Шомуродов тўпни унгача келишини кутмаган шекилли, тўпга оёқ қўйишга улгурмади.

77. Бугунги учрашувни томоша қилиш учун стадионга 11 309 мухлис ташриф буюрипти.

75. Шомуродов жамрадошидан келган тўпни рақиби устидан олиб ўтишга уринди, аммо ҳимоячи Элдорнинг фикрини ўқиди ва хавфни бартараф этди.

72. САПЛИНОВ! Александр қанотдан узатилган тўпни дарвозага тўғирлашга уринди, бироқ "Урал" посбони Годзюр тўпни эгаллаб олди.

71. Валерий Карпин Байрамян ўрнига Саплиновни майдонга туширди. Аммо "Ростов" ўйини ўнглангани йўқ. Ҳужумлар бор, бироқ сўнгги пас ва зарба йўқ.

63. ЗАРБА! Бабурин рақибнинг жаримадан берган хавфли зарбасини қайтаришга муваффақ бўлди.

60. Бахтиёр Зайнутдинов жарима майдончаси чизиғи устидан "Урал" дарвозасига зарба берди. Тўп у мақсад қилган томонга бормади.

57. Ионов чап қанотдан тўпни ерлатиб Шомуродовга узатди. Пас бироз ноаниқ бўлгани туфайли Элдор эмас, рақиб тўпга эгалик қилди.

50. Шомуродовга нисбатан рақиб жарима майдончаси ичида қоида бузилди, аммо ҳакам ўйинни давом эттириш мумкинлигини кўрсатди.

46. Иккинчи бўлим бошланди ва мезбонлар тезлик билан бурчак зарбаси ишлаб олишди.

Таймлар ўртасидаги флеш интервью бериш навбати Шомуродовга келган экан.


ТАНАФФУС

45. Учрашув асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.

43. Козлов узоқ масофадан хавфли зарба берди, аммо тўп дарвозанинг ёнгинасидан ўтиб кетди.

40. "Ростов"даги молиявий муаммолар жамоа ўйинига ҳам таъсир кўрсатган кўринади. Футболчилар бир-бирини яхши тушунишмаяпти.

37. ЗАРБА! Поповнинг зарбасидан сўнг тўп "Урал" дарвозаси устидан ўтиб кетди.

36. "Ростов" рақиб жарима майдончаси чизиғи устидан стандарт вазиятга эга бўлди.

33. Бурчак зарбасидан фойда чиқмади. "Ростов" ҳужумлари давом этмоқда...

31. "Ростов" жарима зарбасига эга бўлди. Бурчак байроқчаси олдидан узатилган тўпга зарба берадиган футболчи топилмади. Навбат бурчак зарбасига.

27. Мезбонлар тўпни рақиб жарима майдончасига узатишяпти, аммо узатмалар аниқ бўлмаяпти.

26. "Ростов" кўпчилик бўлиб ҳужумга ўтди. Ионов тўпни марказга узатишда адашди ва вазият қўлдан бой берилди.

24. Попов жарима майдончаси ташқарисидан "Урал" дарвозасини ишғол қилишга уриниб кўрди, аммо зарба ноаниқ.

20. Ҳозирча Элдор Шомуродов кўзга ташланаётгани йўқ. Узатмалар Шомуродовгача етиб бормаяпти.

17. Афсуски Чистяков оғриқларга чидай олмади, Дмитрий ўзгартирилмоқда. Унинг ўрнига Логашов майдонга тушди.

15. Дмитрий Чистяков майдонга қайтди, ҳаммаси жойида.

12. Чистяков ҳаводаги тўқнашувда жиддий жароҳат олган кўринади. Шифокорлар футболчининг умртқа соҳасидаги оғриқларига баҳо беришмоқда.

8. Ионов тўпни жарима майдончаси ичига узатди. Тўп ҳаммадан орқароқда турган Хоренга тушди, бироқ Байрамян тезда зарба бериш ўрнига тўпни тўхтатишга уринди ва уни қўлдан яни оёқдан чиқарди.

5. "Ростов" футболчилари ушбу учрашувга жароҳат олган Данил Глебов сурати туширилган футболкаларда чиқиб келишди.

3. Ильин қанотдан узатилган тўпни "Ростов" дарвозасига буришга уринди, аммо зарба кўнгилдагидек чиқмади. Дарвозабон Бабурин тўпни осонлик билан эгаллаб олди.

1. Учрашув бошланди!

"Ростов" – "Урал"

"Ростов-Арена"

"Ростов": Бабурин, Чернов, Козлов, Чистяков, Хаджикадунич, Попов, Норманн, Байрамян, Зайнутдинов, Ионов, Шомуродов.

"Урал": Годзюр, Поляков, Ароян, Меркулов, Кулаков, Кухарчик, Бикфалви, Аугустиняк, Эль-Кабир, Фидлер, Ильин.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика