“Ростов” клубининг собиқ ҳужумчиси Лихтенштейн жамоасига ўтди
08 авг 2017 03:10
Янгиликлар
“Ростов” клубининг собиқ ҳужумчиси Лихтенштейн жамоасига ўтди
Россиянинг “Рубин” ҳамда “Ростов” клублари собиқ ҳужумчиси Марко Девич фаолиятининг Лихтенштейн жамоасида давом эттиради.
Девич “Вадуц” клуби билан шартнома имзолади. Лекин бу жамоа Швейцария чемпионатида иштирок этади. Ўтган мавсум якунларига кўра “Вадуц” олий дивизионни тарк этиб, иккинчи лигага тушиб кетганди.
Асли келиб чиқиши сербиялик
бўлган украиналик бу футболчи “Вадуц” билан бир йиллик шартнома имзолади. Девич
ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини “Ростов” таркибида ўтказганди. Июнь ойида эса 33
ёшли ҳужумчи келишувни бекор қилган эди.
Ҳавола :
Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
Фикрлар