
Воқеа Жо Харт қўриқлаган дарвоза ортида юз берди. Россиялик мухлислар баҳс якунланганини билдирувчи хуштак чалиниши билан инглиз секторига ўтишди ва даҳанаки жанг бошланиб кетди. Стюардлар жангни тўхтатишга ҳаракат қилишди.
Ушбу баҳсдан олдин ҳам Марселда тартибсизликлар бўлган эди, натижада 31 киши жароҳатланган. Англиялик бир мухлиснинг аҳволи оғир.