Россиялик дарвозабон Бундеслигага йўл олиши мумкин

Alisher
3 июл 2021, 18:24
Айни дамда эркин агент мақомида бўлган Андрей Лунёв фаолиятини Германия Бундеслигасида давом эттириши мумкин.

Дарвозабоннинг хизматларига Леверкузеннинг "Байер" клуби қизиқиш билдирмоқда. "Фармацевтлар" 29 ёшли посбонга шартнома тайёрлашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Андрейнинг Петербургнинг "Зенит" клуби билан тузган шартномаси 30 июнда якунига етди.

Лунёв ўтган мавсум РПЛ доирасидаги 12та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 11та тўп олиб чиқди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: euro-football.ru