UZ

Сўнгги янгиликлар

16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  0 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  2 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  4 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  4 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  18 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  9 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  1 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  8 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  4

Россияга сафар. 2-кун. Актобедан Самарага Янгиликлар

Россияга сафар. 2-кун. Актобедан Самарага

Теглар :  ЖЧ-2018
Куни кеча “Бунёдкор” клубининг етакчи мухлислари ва мен Россия мамлакатида бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатига бориш учун автомобилда сафарга чиққан эдик.

Кеча Қозоғистоннинг Актобе шаҳрига етиб келдик  ва бир кеча ушбу шаҳарда тунаб қолдик. Барча ўзбекистонлик футбол мухлислари  яхши билишади, ҳамюртимиз Александр Гейнрих Актобе шаҳрининг “Актобе” жамоасида фаолият олиб борган. Гейнрих футболчилик фаолиятинии якунлаганидан сўнг ушбу жамоада спорт директори лавозимида иш бошлади. Биз ушбу футболчи билан боғланишга эришдик. Афсуски, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ футболчиси билан уюштирилиши режалаштирилган интервью айрим бир сабабларга кўра амалга ошмай қолди. 

Начора ўзбекистонлик футболчи билан сафаримиз якунида интервью уюштиришга яна бир бор уриниб кўрамиз. Биз бу билан чекланиб қолмадик, аксинча, “Актобе” жамоасининг уй учрашувлари ўтказиладиган стадионга бориб у ерни кўздан кечиришга муваффақ бўлдик. Актобе шаҳрига қилган сафаримиз қисқа бўлгани сабабли бу ер ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлмадик. Бу ернинг айрим инсонлари билан суҳбатлашганимизда улар бизнинг миллий таомларимиз, тарихий шаҳарларимиз ва бобокалонларимизни тилга олиб ўтишди. Қайсидир маънода ушбу шаҳар менда илиқ таассурот қолдирди. 

Гуруч курмаксиз бўлмайди дейишганидек ушбу шаҳарда ҳам камчиликлар йўқ эмас экан. Бу ерда жуда ҳам кўплаб инсонлар биз билан суҳбат қуришни, фикр алмашишни исташмади. Бир сўз билан айтганда улар билан мулоқот қилишнинг деярли иложи бўлмади. Бизнинг мақсадимиз бу эмас, сафаримизнинг асосий мақсади жаҳон чемпионатини Россия мамлакатидан эксклюзив тарзда сайтимизда ёриитиб бориш. Шу мақсад сари тушликдан сўнг навбатдаги манзилимиз томон йўлга чиқдик. Бизни олдинда Самара шаҳри кутмоқда.

Жаҳонгир Сотволдиев Актобе шаҳридан махсус.


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика