UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00Париж-2024. Ўзбекистон - Испания (матнли трансляция)  20 17:43Артета: "Чемпионликка жуда яқинмиз"  0 17:10Париж-2024. Ўзбекистон - Испания. Асосий таркиблар маълум  41 16:55Ильгиз Танташев Элит ОЧЛ саралаш босқич баҳсини бошқаради  2 16:23Расман: "Сурхон" ўсмирлар ўртасида Евро чемпиони бўлган футболчи билан шартнома тузди  4 15:55Испания ОТЖ футболчилари: "Токио-2020дан тугалланмаган ишимиз бор. Мақсадимиз - олтин медал"  6 15:31"Парк де Пренс" стадиони Ўзбекистон - Испания баҳсига шай  11 15:16"Навбаҳор" Сардор Рашидов билан келишувга эришди  21 15:11Эксклюзив! Тимур Кападзе: "Мақсадимиз бор ва унга қараб интиламиз"  10 14:47Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи ва футболчилари дастхати қўйилган тўпни ютиб олинг  3 14:42ОЛИМПИАДАГАЧА. Акром Комилов: "Испания индивидуал кучли, лекин ўзбекистонлик йигитлар ҳеч кимдан қолишмайди"  3 14:07"Ливерпуль" етакчиси жамоада қолмоқчи  1 13:38ОЛИМПИАДАГАЧА. Испания ОТЖ ҳақида нималарни билишимиз керак ёхуд "Қизил фурия" билан танишамиз  7 13:03Месси кесма паслар бўйича Топ-5 нинг охирги 2 мавсумида етакчи. Лео ПСЖни бир йил олдин тарк этган  16 12:25Гвардиола: "У қарор қабул қилиши керак"  3

Россиядаги ЖЧ сўнггиси бўлиши мумкин бўлган 11 футболчи Янгиликлар

Россиядаги ЖЧ сўнггиси бўлиши мумкин бўлган 11 футболчи

Теглар :  РоссияЖЧ-2018
Ҳар бир ўтаётган йил қайсидир юқори даражали футболчини "нафақа"га жўнатмоқда.

ЖЧдаги омадли иштирок - футболчининг фаолиятидаги энг ёрқин лаҳзаларни тақдим этади. Буффон каби буюклар билан хайрлашиш, Россиядаги ЖЧда иштирок этмайдиган афсонавий футболчилар ҳақида ўйлаш эса жуда оғир. Биз сизларга футбол учун ёши қариётган, Россиядаги мундиал улар учун сўнггиси бўлиши кутилаётган 11 футболчи ҳақида тўхталамиз.

ИГОРЬ АКНИФЕЕВ, 32 ёш

Игорь ҳали бир неча йиллар давомида ЦСКА шарафини ҳимоя қилар, бироқ Қатардаги жаҳон чемпионатида унинг ўрнида бошқа дарвозабон бўлиши катта эҳтимол.

Лунев, Селихов, Митрюшкин ёки Габулов - айни дамда яхши ўйин намойиш этишмоқда. Акинфеев XXI асрда Россияда асосий ва энг яхши дарвозабон эканлигини ҳеч ким рад эта олмайди. У термасини Евро-2016га олиб чиқишда жуда яхши ўйин намойиш этди, бироқ турнирнинг асосий қисмида ҳеч қандай ёрдам бера олмади. Игорь барқарор ўйин намойиш этади, бироқ унинг ЕЧЛда ҳар бир учрашувда гол ўтказиши жуда ачинарли ҳолат бўлди. Бу мэмларга ҳам сабабчи бўлди. Бироқ кимдир Суарес, Кавани ва Салоҳни тўхтатиши керак-ку.

РАФАЭЛЬ МАРКЕС, 39 ёш

Мексика футболининг афсонаси ҳали ҳам майдонда. Рафаэль уч чемпионатни, Европа чемпионлар лигасини қўлга киритди. Энди эса Гвадалахаранинг "Атлас" жамоаси таркибида ўйнаб, футболдан кетишга тайёрланмоқда. Ёзда у Россиядаги жаҳон чемпионатига боради. У Мексика аҳолиси учун Монтесумадан кейинги мўъжиза. У олдинги тўрт ЖЧда терма сардори бўлган ва ҳар доим плей-оффга олиб чиққан. Бундай тажрибаси билан у миллий терма учун фойдали футболчи бўлиши мумкин. 

ВЕНСАН КОМПАНИ, 32 ёш

Агарда "Google"га "Венсан Компани" деб ёзсангиз, ёнида "Жароҳат" деган сўз келиб чиқади. Бундай жароҳат олаверса, Қатардаги ЖЧгача етиб бора олмайди. Муаммо шундаки, у Россиядаги ЖЧга бироз вақт қолганида жароҳат олмайдими?"Ман Сити"нинг 31 ёшли сардори - триллер киноларнинг қаҳрамонига ўхшайди. Унинг соғ омон фаолиятини якунлашига ҳам ҳеч ким ишонмайди. Бироқ барчасига вақт ҳукмдор, балким у жароҳат олмасдан Қатардаги ЖЧга ҳам борар...

ТЬЯГО СИЛВА ВА ДАНИ АЛВЕС, 33 ёш ва 35 ёш

Икки футболчи ҳам Бразилия термасининг ЖЧ-2014даги ярим финалдаги учрашувида қатнашмаган. Ўшанда жароҳатланган Неймарнинг ортидан бразилияликлар Германия томонидан шармандаларча мағлуб этилганди. Силва ўшанда дисквалификация сабабли ўйнамаган бўлса, Алвес захирада қолганди. Пентакампеонларнинг реванш оладиган вақти келди. Айниқса ушбу икки футболчи Россиядаги ЖЧда Германияни мағлуб этишни жуда исташмоқда. Чунки бу мундиал улар учун сўнггиси бўлиши мумкин.

ЛУКА МОДРИЧ, 32 ёш

Бу футболчи фаолияти давомида тўп оширишларининг 90 фоизини аниқ ошириб берган. Шунингдек, стандартларни идеал даражада амалга оширади. У фақатгина Роналду ва Бэйлгагина эмас, бошқа шерикларига ҳам қойилмақом пасларни бера олади. Лука сайёрамиздаги энг мукаммал ярим ҳимоячилардан бири.

У айни дамда 32 ёшда, 33га қараб кетмоқда. Қатардаги ЖЧгача ёши 37га киради. Модрич фаолияти давомида уч марта ЕЧЛ ғолиби бўлди.

ХАВЬЕР МАСКЕРАНО, 34 ёш

У Аргентинанинг тилла футболчиларидан. Бироқ у сўнгги вақтларда иккинчи даражали футболчига айланиб қолди. У Америка кубогининг тўрт карра финалчиси, бироқ ғолиб бўлмади. У Аргентина термаси билан Олимпиадада ғолибликни қўлга киритган.

34 ёшга кирган футболчи терма билан сўнгги ЖЧни ўтказиши мумкин. Шу боисдан у Лео Месси билан биргаликда мундиал ғолиблигини қўлга киритишга интилади.

АНДРЕС ИНЬЕСТА ВА ДАВИД СИЛЬВА, 34 ёш ва 32 ёш

Андрес кейинги йили ҳам, балким ундан кейингисида ҳам, албатта, ўзи хоҳласа термага фойдасига тегади. Замонавий футболчилар айнан унинг ўйинларини томоша қилишлари керак. У Лопетеги термасининг муҳим фигураларидан бири. Сильва ҳам Иньеста каби икки карра Европа чемпиони. 34 ва 32 кирган футболчилар ҳозирда юқори жисмоний ҳолатда бўлсалар ҳам, 4 йилдан кейин ҳам ҳозиргидек бўлишлари жуда қийин. Шу боисдан ҳам Россиядаги ЖЧ улар учун сўнггиси бўлиш эҳтимоли бор.

ТИМ КЭЙХИЛЛ, 38 ёш

Ҳа, бу йигит ҳали ҳам футбол ўйнамоқда. Бу мавсумда 20 йил ўтиб Британиядаги фаолиятини бошлаган "Милуолл" таркибига кўчиб ўтди. У ЖЧ тарихидаги "соккерузлар"нинг илк голига муаллифлик қилган. У 2010 ва 2014 йилги ЖЧда гол уришга эришган. Унинг дубли эвазига Австралия термаси Сурия устидан ғалабага эришиб, ЖЧ-2018га йўлланма олганди. Албатта, мантиқан олиб қараганда 38 ёшли футболчи учун ЖЧ-2018 сўнггиси бўлади.

РАДАМЕЛЬ ФАЛЬКАО, 32 ёш

У терма сафида ЖЧга боради. Бир неча йиллар олдин дунёнинг элит ҳужумчиларидан бири бўлди. Франция кубогида эса тиззасидан жароҳат олди. Ёдингиздами, Бразилиядаги ЖЧда Хамес Родригес қандай порлаганди. Ўша вақтда Фалькао жиддий жароҳат олиб мундиални ўтказиб юборганди.  Шак-шубҳасиз, Фалькао термасининг муҳим футболчиларидан бири. Бироқ жароҳатлар унинг фаолиятига жиддий таъсир этмоқда. Россияда эса "йўлбарс"нинг сўнгги мундиали бўлиши мумкин.

ЛУИС СУАРЕС ВА ЭДИНСОН КАВАНИ, 31 ёш

Уругвайлик ҳужумчилар КОНМЕБОЛнинг энг ёрқин тандемлардан бири. Бири "Барселона"да, бири ПСЖда тўпурар. Улар 31 ёшга киришди. Албатта, ҳозирда улар чиройли ўйин намойиш этишмоқда. Аммо 4 йилдан кейин нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Уларнинг ўйинларидан завқ олиш керак. Бундай ёшга кирган футболчилар ҳар доим ҳам барқарор ўйин намойиш этишмайди. Шу боисдан ҳам 4 йилдан кейин 35га кирадиган футболчилар учун Қатардаги мундиал бегона бўлиши эҳтимоли бор.

ЛЕО МЕССИ ВА КРИШТИАНУ РОНАЛДУ, 31 ёш 33 ёш

Дунё футболининг қироллари. Балким биз хато қилаётгандирмиз, аммо шу икки футболчилардан бири ЖЧ-2022да иштирок этмаслиги катта эҳтимол. Вақт - олий ҳакам. У барчага бирдек таъсир қилади. Агарда бу икки футболчи ЖЧни юта олмаса, бу унвонни қўлга киритмасидан фаолиятини якунлаши жуда аламли бўлади. Роналду Европа чемпионлигини қўлга киритган, бироқ Месси ўз қитаъсида ғолибликни қўлга кирита олмаган.

Бу икки футболчи фаолиятини якунласа, бир футбол эраси тугайди ва кейингиси учун дебоча яратилади. Албатта улар каби футболчилар кейин ҳам бўлади.


Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика