"Россия" сўзи хато ёзилган медаллар "Ростов" футболчиларига топширилмаган

Aslanov Jasurbek
25 июл 2016, 16:41
"Россия" сўзи хато ёзилган медаллар "Ростов" футболчи ва мураббийларига топширилмаган, деб хабар берди клубдагилар.

"РФИ олий лига совриндор клубларига 40 тадан медаль ажратади. Биз яна 30 та медаль сўрадик ва уларнинг баъзиларида ҳақиқатдан ҳам "Россия" сўзи хато ёзилган эди. Хато ёзувли совринлар футболчи, мураббий ёки ҳодимларга топширилгани йўқ. Кимлардир ҳозирча медаль олгани йўқ, аммо янги совринлар тайёрланганидан сўнг, улар хато медаллар ўрнига албатта янгисини олишади" - дейди "Ростов"дагилар.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›