UZ

Сўнгги янгиликлар

18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  1 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  10 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0 16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  2 16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  3 16:21Ривожланиш Кубоги. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби маълум  4 15:59Манба: "Бавария" ва "Барса" қизиқиш билдирган Унаи Эмери "Астон Вилла" билан ҳамкорликни давом эттиради  4 15:31"Барселона" ярим ҳимоячиси мавсум охиригача сафдан чиқди  2 15:05Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, бироқ энг муҳими, бор кучимизни ишга солиш"  5 14:59МЮ ва "Челси" собиқ футболчилари АПЛ Шон-шараф залига киритилди  1 14:30Ўзбекистон U-23 термасининг Вьетнамга қарши тахминий таркиби билан танишинг  12 14:15Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз. Эътиборингиз учун раҳмат"  27 13:59Рэтклифф Тухель билан музокаралар ўтказди  5 13:31"Бавария" форварди мавсум охирида жамоадан кетади  0 13:04Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"  4

Россия Премьер-лигасидаги уччовлон легионеримиз Янгиликлар

Россия Премьер-лигасидаги уччовлон легионеримиз

Бугун, сиз азиз футбол мухлисларига айни пайтда фаолиятини Россия чемпионатида давом эттираётган уч нафар ватандошимиз ҳақида батафсилроқ маълумот беришга ҳаракат қиламиз.

Терма жамоа гвардиячиси

Дастлаб, кўп йиллик ишончли ва стабил ўйин намойиш этиш орқали миллионлаб ишқибозларимиз қалбидан жой олган тажрибали ҳимоячимиздан бошлашга қарор қилдик. Виталий Денисов 1987 йилнинг 23 февралида мамлакатимиз пойтахти Тошкентда туғилган. Фаолияти давомида 5та клуб шарафини ҳимоя қилган. Россиянинг бетакрор сўлим гўшаларидан бири бўлмиш пойтахт Москва шаҳри бош жамоаси ЦСКА тарбияланувчиси ҳисобланади ва лекин жамоа таркибида биронта учрашувда майдонга тушмаган. "Спартак"да ижара асосида ўйнаганидан сўнг, 2007 йил бошида Днепропетровскнинг "Днепр"ига кўчиб ўтди ва 161 ўйинда 2 та гол уриб, 6 та самарали пас берган. Украинада ўтган 6 йилдан кейин яьни 2013-йилда Москванинг яна бир бошқа жамоаси "Локомотив"га 2 миллион евро эвазига трансфер қилинди ва қисқа вақт ичида клуб етакчисига айлана олди. Умумий ҳисобда 141 ўйинда майдонга тушиб, 1 гол ва 11 ассистни амалга оширди. 2017/2018-йилларда фантастик мавсумни ўтказган Денисов кейинги йили бош мураббий Юрий Сёминнинг тушунарсиз ишончсизлиги туфайли "Крылья Советов"га ижарага бериб юборилди ва 18 баҳсда қатнашиб, 2 та самарали пас муаллифига айланди. Ваниҳоят, жорий йилнинг 1-июлида Қозоннинг "Рубин" клуби билан шартнома имзолаган ҳамюртимиз ҳозиргача 8 учрашувда майдонга тушди. 14 йиллик фаолияти давомида қўлга киритган совринлари: Европа кубоги соҳиби - 2004/2005; Россия Премьер-лигаси чемпиони - 2004/2005 ва 2017/2018; Россия кубоги чемпиони - 2005, 2015 ва 2017 йилларда; 2013-йилда Ўзбекистон ва Россияда "йилнинг энг яхши футболчиси".



Оренбургликлар фахри

Кўпчилик ўзбек футбол мухлислари жуда кам маьлумотга эга бўлган легионерларимиздан бири бўлган Вадим Афонин 1987 йилнинг 29 сентьябрь санасида Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Фаолияти давомида 4 та клуб шарафини ҳимоя қилган. Пойтахтнинг "Трактор" жамоаси тарбияланувчиси. 19 ёшида "Рубин"нинг иккинчи рақамли клуби жамоасида дебьют қилган ва атиги битта ўйинда қатнашган. Орадан уч йил ўтиб, Ўзбекистон маҳаллий чемпионати иштирокчиси "Шўртан" сафида тўрт мавсум ҳаракат қилган ярим ҳимоячи 2013 йилда Белгороднинг "Салют" таркибига бориб қўшилган ва 36 ўйинда 2 гол ҳамда 3 ассистни амалга оширган. Омадли ўтган мавсумдан сўнг, "Оренбург" жамоасига сотиб юборилган. Орада бир муддат "Анжи"да ўйнаган Афонин 14 учрашувда майдонга тушган. Оренбург шаҳри бош жамоаси сафида 161 ўйинда 10 та тўп киритган ва 6 голга ҳаммуаллифлик қилган. Афсуски, Вадим ҳозирча биронта совринни қўлга қиритмади.


Бўлажак юлдуз

Кўпчилик мухлис-у мутахассислар томонидан келажакда Европанинг топ-5 чемпионатларида порлаши таькидлаб келинаётган Ўзбекистоннинг ҳозирги кундаги энг кучли ҳужумчиси бўлиб турган ва Россия миллий лигасидаги чиройли голлари билан миллионлаб футбол ихлосмандлари ҳамда машҳур клублар оромини ўғирлаган Элдор Шомуродов 1995 йилнинг 29 июнида Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида туғилган. Фаолияти давомида  3 та клуб шарафини ҳимоя қилган. Муборакнинг "Машьал" жамоаси тарбияланувчиси ҳисобланади. 2015 йилда Тошкентнинг "Бунёдкор" клубига кўчиб ўтган Элдор ушбу жамоа сафида 31 ўйинда 14 гол муаллифига айланган. 2017 йил 15 июль санасида пойтахтликлар марказий ҳужумчиси 750 минг евро эвазига Россиянинг "Ростов" клубига трансфер қилинди. Шомуродов ҳозиргача рус жамоаси таркибида 70 учрашувда майдонга тушиб, 16 та гол урган ва 7 марта шерикларига самарали пас узатган. Элдор Шомуродов кўп ва чиройли голлар уриб, катта-катта муваффақиятларга эришишида омад тилаб қоламиз!


Хондамир Ҳакимов

Рейтинг: +36   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика