UZ

Сўнгги янгиликлар

11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  1 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  0 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  6 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  4 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  5 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  4 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   6 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0

Россия премьер лигаси: Шомуродовнинг голли сериясини тугатган ва "Ростов"ни яна тўхтатган "Уфа" ҳамда турнинг бошқа тафсилотлари Янгиликлар

Россия премьер лигаси: Шомуродовнинг голли сериясини тугатган ва "Ростов"ни яна тўхтатган "Уфа" ҳамда турнинг бошқа тафсилотлари

Россия чемпионатининг 6-тур якунлари ҳақида тўхталиб ўтамиз.

Вадим Афонин тўп тепаётган "Оренбург" ўз уйида "Сочи"ни қабул қилди. Муросасиз ўтган баҳсда жамоалар якунда муроса кўчасини танлашга қарор қилишди. Афонин эса учрашувни бошланғич таркибда бошлаб, ўйинни тўлиқ ўтказди.

Элдор Шомуродовнинг тўпурарлар пойгасидаги рақобатчиси Александр Соболев ҳаракат қилаётган "Крилья Советов" меҳмонда "Урал" қаршилигини енгди. Учрашувда эса Соболев мавсумдаги бешинчи голини киритиб, жамоаси ғалабасига ҳисса қўшди. 

Европа чемпионлар лигаси саралаш босқичидаги муваффақиятдан руҳланган "Краснодар" "Тамбов" жамоасини сафарда ишончли тарзда мағлубиятга учратди. 

Амалдаги чемпион "Зенит" эса ўз майдонида Грознийнинг "Ахмат" клуби билан беллашди. Учрашувнинг катта қисмини бир киши кам бўлиб ўтказган меҳмонлар баҳс якунига қадар таблодаги 0:0 ҳисобини ушлаб қолишни уддасидан чиқиб, уйларига қимматли 1 очко билан қайтишни уддалашди. "Зенит" эса жорий мавсумдаги иккинчи дурангни қайд этди.

Роман Шаронов бошқараётган "Рубин" мазкур турда Туланинг "Арсенал" клуби билан тўқнашди. Ўтган турдаги муваффақиятсизликдан кейин "Рубин" бу гал ягона гол эвазига ғалаба қозонди. Виталий Денисов эса яна захирада қолдирилди. Қайд этиш керакки, Денисов иккинчи турдаги ўйиндан кейин асосий таркибдаги жойини йўқотиб қўйди.

Карпин бошқарувидаги "Ростов" бу гал "Уфа" меҳмонига айланди. Ўтган мавсумда "Уфа"ни мағлуб этишни уддалай олмаган "Ростов" бу сафар ҳам буни амалга ошира олмади. Игбуннинг дубли "Ростов" жавоб қайтара олмади ва жорий мавсумда илк бор мағлубиятга учради. Учрашувда тўлиқ ўйнаган Шомуродов ҳам майдонни голсиз тарк этди. Ўтказилган 6 ўйинда Шомуродов иккинчи маротаба рақиб дарвозасига йўл топа олмади. Бунга қадар "Спартак" билан ўйинда Элдор рақиб дарвозасини ишғол этолмаганди. Шомуродов гол урмаган баҳсда эса "Ростов" мағлубиятга учради. Элдор учун "Уфа"га қарши ўйин унинг Россия чемпионатидаги юбилей 50-учрашувига айланди.

Турнинг сўнгги икки баҳси Москва дербисига айланди. "Динамо"ни дастлаб "Локомотив"ни қабул қилган бўлса, ЦСКА "Спартак" меҳмонига айланди.

Дастлабки дербида "Локо" ака-ука Миранчукларнинг голи эвазига муҳим ғалабани тантана қилди. Иккинчи дербида эса Жигонинг дубли "қайноқ" ўтган "Спартак" - ЦСКА қарама-қаршилигида мезбонларга ғалабани тақдим этди.


Шу тариқа Россия премьер лигасида 6-тур ўйинлари якунланди. Мазкур турда иккита дуранг ҳамда 3тадан меҳмон ва мезбон жамоаларнинг ғалабаси кузатилди. Жамоалар 6-турда жами 17та гол уришни эплашди.

Келаси турда Шомуродов тўп тепаётган "Ростов" ўз уйида Денисов жамоаси "Рубин"ни меҳмон қилади.

Турнир жадвалига эътибор қаратадиган бўлсак, "Зенит" гарчи очко йўқотган бўлсада 14 очко билан якка пешқадамлик қилмоқда. "Локо" ва "Краснодар" мазкур турдаги ғалабалар билан "Зенит"га яқинлашиб олишди ҳамда 13 очко тўплаган ҳолда 2-3 ўринларни бўлишиб туришибди. "Ростов" эса бешинчи ўринга тушиб кетган бўлса, "Спартак" тўртинчи поғонага кўтарилиб олди. Ўзаро дуранг ўйнаган "Оренбург" ва "Сочи" эса ҳали ҳам ғалаба қозонгани йўқ ва улар муносиб равишда энг охирги ўринларни банд этиб туришибди.

Тўпурарлар рўйхатида эса "Крилья Советов" ҳужумчиси Александр Соболев якка пешқадамга айланди. Артём Дзюба ва Элдор Шомуродов эса 4тадан гол билан ушбу рўйхатда иккинчи ўринни бўлишиб турибди.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика