UZ

Сўнгги янгиликлар

09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  1 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  0 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  5 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  0 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  42 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   4 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  7

Роналдунинг "Реал"га қайтиши истисно этилди. Испан клуби жамоа муҳитига таҳдид солувчи ўйинчилар билан шартнома имзоламайди Янгиликлар

Роналдунинг "Реал"га қайтиши истисно этилди. Испан клуби жамоа муҳитига таҳдид солувчи ўйинчилар билан шартнома имзоламайди

Ҳужумчи Криштиану Роналдунинг "Реал"га қайтиши истисно этилди.

Форвард ўтган ёзда Мадрид клубига қайтишни орзу қилганди. "Ювентус"дан кетишни хоҳлаган португалиялик "Реал" раҳбарлари билан алоқага чиққан ва ўз хизматларини клубга таклиф этган эди, аммо испанлар бундай вариантни кўриб чиқишмади ва Криштиануни таклиф қилишмади.

Натижада, Роналду "Ювентус"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтди.

"Реал" ўтган ёзда рад жавобини берганидан сўнг Криштиану ва клуб раҳбарияти ўртасидаги муносабатлар совуқлашди. Форвард ҳозирда "Манчестер Юнайтед"дан кетмоқчи, "Реал" ва ҳужумчининг вакиллари ўртасида алоқа бўлгани йўқ. Бунинг яқин кунларда бўлиши ҳам кутилмаяпти.

"Реал" бир қанча вақт олдин трансфер стратегияси ишлаб чиқди ва уни ҳар қандай ўйинчи сабаб ўзгартирмайди. Ҳозирда испан клубидаги муҳит бир футболчидан кўра юқори қўйилган.

"Реал"га ўтишдан бош тортиб, ПСЖ билан шартномасини узайтирган Мбаппенинг вазияти клубни жамоа муҳитига таҳдид солувчи ўйинчилар билан шартнома имзолаш керак эмас деган фикрини тасдиқлади.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика