

Манбанинг хабарига кўра, 34 ёшли ярим ҳимоячига турнир жадвалида 12-ўринда бораётган "Ал Фейха" қизиқиш билдирмоқда.
Ўзил айни дамда Туркиянинг “Истанбул Башакшехир” клубига тегишли. Месут белидаги муаммолар туфайли мавсумнинг биринчи ярмида кам сонли ўйинларда майдонга тушди.
Немис футболчиси турк жамоасига 2022 йилнинг ёзида келиб, бир йиллик шартнома имзолаганди. Унинг трансфер нархи ҳозирда бир миллион еврога баҳоланмоқда.



