UZ

Сўнгги янгиликлар

22:33Ла Лига. "Реал Мадрид" "Реал Сосьедад"га қарши ўйин учун бошланғич таркибини одатдагидек эрта эълон қилди  2 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:57U-23 Осиё кубоги. Ироқ – Вьетнам. Таркиблар аниқ!  10 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  92 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  39 21:14U23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  427 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни таъқиқлади  1 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  4 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  18 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  9 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  2 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  0 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6

Роналдунинг Жоржина билан муносабатлари қандай бошлангани маълум қилинди Янгиликлар

Роналдунинг Жоржина билан муносабатлари қандай бошлангани маълум қилинди

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду ва унинг севгилиси Жоржина Родригес Netflix тармоғига жойланган сериалида ўзаро муносабатларнинг бошланишини ёдга олди.

Ўзаро муносабатларнинг бошида Роналду Жоржинани ишхонасидан олиб кетди, у Gucci дўконида сотувчи бўлиб ишларди. 

"Негадир у ишдан кейин мени олиб кетиш учун келди, тағин "Бугатти"да! Ҳамкасбларим ҳайратда қолди: мен автобусда келдим ва "Бугатти"да кетяпман", — дея хотирлайди Жоржина.

"Бу мен учун одатий ҳол эди. У менинг дўстим эди. Менинг машиналарим бор, шу боис уни таксида кузатиб қўймайманку! Бу кулгили бўларди.

У дўкондан чиқиб келарди. Мен эса ҳашаматли машиналаримдан бирида ташқарида кутяпман. У ўзини ёш болалардек тутарди. У югуриб келди, машинага ўтирди ва биз уйга жўнадик. У кечгача ишларди.

Мен бошида ўртамизда бундай кучли ҳис-туйғулар пайдо бўлади, уни севиб қоламан деб ўйламагандим. Ростини айтсам, буни кутмагандим. Аммо бир қанча вақт ўтгач, у мен орзу қилган қиз эканлигини ҳис қилдим", — деди Роналду.

Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика