

Бу ҳақида Marca нашри хабар бермоқда. Хабарда маълум бўлишича, Бразилия жамоаси ташки инвесторлардан ёрдам олган ҳолда португалиялик футболчига катта миқдордаги маош тўлашга тайёр.Агар Роналду бу таклифни қабул қилса, у клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этиш имкониятига эга бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Роналдунинг “Ал Насср“ билан тузган шартномаси ёзда якунланади. Томонлар ҳали янги келишувга эришишмади.
Маълумот учун, ёда бўлиб ўтадиган клублар ўртасидаги ЖЧда Бразилия шарафини “Палмерас“, “Фламенго“, “Ботафого“ ва “Флуминенсе“ каби жамоалар ҳимоя қилади.


