Роналду яқинда эгизак фарзандли бўлади

Narzulla Saydullayev
12 мар 2017, 13:10
«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду яқинда эгизак фарзандлар отаси бўлади.

АҚШда яшайдиган суррогат она яқин орада икки нафар фарзандни дунёга келтиради. Яъни яқин орада эгизаклар дуёнга келади.

Роналдунинг гапига кўра чақалоқлар туғилгач Мадридга кўчиб келишади.

Эслатиб ўтамиз, 32 ёшли Португалия терма жамоаси аъзоси 2010 йил суррогат онадан туғилган кичик Криштиануни катта қилмоқда.

Роналду айни пайтда 23 ёшли модель Жоржина Родригес билан яқин муносабатда бўлиб турибди.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: thesun.co.uk