

Бир ой олдин бўлган ҳалокатли зилзила натижасида 50 минг инсон вафот этди ва ундан кўп инсон уйсиз қолди.
Роналду жўнатган ёрдам сарасига палаткалар, чойшаблар, ўриндиқлар, тиббий воситалар ва болалар овқатлари ўрин олган.
Ёдингизда бўлса, Роналду пандемия даврида Португалия касалхоналарига катта ҳайрия суммаси ажратганди. Шунингдек, касал болаларнинг операциялари учун пул ўтказиб берганди.



