UZ

Сўнгги янгиликлар

15:31"Барселона" ярим ҳимоячиси мавсум охиригача сафдан чиқди  0 15:05Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, бироқ энг муҳими бор кучимизни ишга солиш"  4 14:59МЮ ва "Челси" собиқ футболчилари АПЛ Шон-шараф залига киритилди  1 14:30Ўзбекистон U-23 термасининг Вьетнамга қарши тахминий таркиби билан танишинг  8 14:15Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз. Эътиборингиз учун раҳмат"  22 13:59Рэтклифф Тухель билан музокаралар ўтказди  1 13:31"Бавария" форварди мавсум охирида жамоадан кетади  0 13:04Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"  4 12:42Родриго "Реал"ни тарк этиш ниятида эмас  9 12:18Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади"  13 12:01"Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  6 11:39"Арсенал" "Ювентус" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 11:15"Барселона" Араухони трансферга қўйди  8 10:42Фабио Каннаваро – «Удинезе» бош мураббийи  1 10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  20

Роналду танқидчиларга: "Давом этаверинг. Мен гапирмайман ва барибир ғалаба қозонаман" Янгиликлар

Роналду танқидчиларга: "Давом этаверинг. Мен гапирмайман ва барибир ғалаба қозонаман"

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду фаолияти давомида ўзини танқид қилганларга қандай муносабатда бўлиши ҳақида гапирди.

"Жамоага қачон ҳимояда ёрдамим кераклигини биламан. Лекин клубдаги асосий вазифам - жамоага ғалаба тақдим этиш ва гол уришга ёрдам бериш, ҳимоявий ҳаракат - ишимнинг бир қисми.

Баъзилар буни кўришни хоҳламайдилар, чунки улар мени ёқтирмайдилар. Лекин ҳақиқатан ҳам, мен 36 ёшдаман, ўзим истаган совринларни қўлга киритяпман, шу боис мен ҳақимда ёмон гапирадиган одамлардан нега хавотирланишим керак?!

Кечаси яхши ухлайман. Тоза виждон билан ётаман. Сиз эса ўз ишингизда давом этасиз, чунки мен гапирмайман ва барибир ғалаба қозонаман.

Танқид бизнеснинг бир қисмидир. Бу мени безовта қилмайди. Ростини айтсам, танқид яхши деб ўйлайман. Агар бу одамлар мен ҳақимда қайғуришса ёки мен ҳақимда гапиришса, демак, улар менинг потенциалимни, футболда нималарга қодирлигимни билгани учун гап тарқатишади. Демак, бу ижобий жиҳат.

Сизга бир мисол келтирай: агар сиз мактабнинг энг зўр ўқувчиси бўлсангиз ва энг ёмон ўқувчилардан сизни ёқтириш-ёқтирмаслигини сўрашса, улар ёқмайди деб жавоб беришади", - дейди 36 ёшли португалиялик форвард.

Рейтинг: +53   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика