UZ

Сўнгги янгиликлар

10:20Россиянинг олти карра чемпиони фаолиятини юртимизда давом эттириши мумкин  0 09:46"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолаши мумкин  2 09:11"Навбаҳор"нинг Аброр Исмоилов олдида қанча қарзи борлиги маълум бўлди  6 08:32"FourFourTwo" "Барселона" тарихидаги энг яхши футболчилар рейтингини тузди  11 08:13Райс мухлисларнинг норозилиги ҳақида: "Бу менга ёқмади. Мадуэке ҳали нималарга қодирлигини кўрсатади"  0 01:48Камавинга ва Себальоснинг "Реал"даги тақдири маълум бўлди  0 01:15"Атлетико" Линони 25 миллион еврога сотиб юборди  0 00:55Азиз Холмуродов: "Бизнинг ёш тоифасидаги энг кучли терма - Япония"  2 00:43Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:11Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" сафарда ишончли ғалаба қайд этди, Раҳмоналиев майдонга туширилмади  2 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" қийин ғалаба қайд этди, Шомуродовдан дебют  17 23:36Breaking! "Зўр ТВ" ЖЧ-2026 трансляция ҳуқуқини сотиб олди!  19 23:13Тер Штеген операция қилинади  1 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" дуранг ўйнади, "Актобе"дан кичик ҳисобда ғалаба  1 22:18"Қизилқум" халқаро ўртоқлик учрашувида дуранг қайд этди  0

Роналду Шомуродовнинг жамоадошига айланиши мумкин Янгиликлар

Роналду Шомуродовнинг жамоадошига айланиши мумкин

Криштиану Роналду "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин, унга "Рома" даъвогарлик қилмоқда.

Португалиялик янги бош мураббий Эрик тен Хагнинг ўйин услубига мос келмайди.

"Манчестер Юнайтед"нинг келаси мавсумда Чемпионлар Лигасида ўйнамаслигини ҳисобга олиб, форварднинг агенти Жорже Мендеш ўз мижози учун янги клуб излаш билан банд.

37 ёшли форвардга "Рома" қизиқиш билдирмоқда. Клуб Жозе Моуринью билан бир йиллик фаолиятдан сўнг Роналдунинг трансфери "Рома" бренди ривожланишига ва унинг таниқлилигини оширишига ишонмоқда.

Роналду учун муҳим роль Италияда бошқа Европа давлатларига қараганда соддароқ солиқ тизимидир. Мендешнинг "Рома" билан алоқалари яхши – у клубга Жозе Моуринью, Руй Патрисиу ва Сержиу Оливейрани олиб келган. "Рома" спорт менежментини бошқараётган Тиагу Пинтуда эса "Бенфика"да ишлаб юрган пайтларданоқ Мендеш билан ажойиб муносабатлар бор.

Аммо, Роналдунинг "Рома"га эҳтимолий трансферида тўсиқлар йўқ эмас. Биринчидан, римликлар унга ҳозирда "Манчестер Юнайтед"да олаётган 23 млн евро миқдоридаги маошни тўлай олишмайди. "Рома"да аллақачон молиявий фэйр-плейга риоя қилиш бўйича муаммолар бор. Иккинчидан, "Рома" ҳам МЮ сингари келаси мавсумда Европа Лигасида иштирок этади. Бу мусобақа Роналдуни ўзига жалб қилмайди.

Португалияликнинг фаолиятини давом эттириши мумкин бўлган яна бир вариант – Чемпионлар Лигасида ўйнайдиган "Спортинг"га қайтиш.

Роналду ўтган мавсум МЮ сафида барча мусобақаларда 39та ўйинда майдонга тушиб, 24та гол ва 3та ассист қайд этди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика