UZ

Сўнгги янгиликлар

16:56"Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" — Жанни Инфантино  0 16:40Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор", "Нефтчи" ва "Металлург" иштирокидаги ўйинлар давом этмоқда  2 16:30"Барселона" мухлисларининг Париждаги хатти-ҳаракати учун жаримага тортилди  1 16:01"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди  2 15:32"Манчестер Юнайтед" 3 нафар ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 15:00Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит"  0 14:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди  2 14:32Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди  13 14:15Ўзбекистон клублари нега доим футболчилардан қарз бўлаверади? Камолиддин Мурзоев билан интервью  5 14:07Ўзбекистонлик ҳакам футзал бўйича Осиё Кубоги 2-турига тайинланди  0 13:51"Бавария" ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этишни истамаяпти  0 13:25"Барселона" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  5 12:30МЮ ҳужумчисига харидорлар маълум қилинди  2 12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  10

Роналду Саудия Арабистони клубида йилига 172 млн евро ишлаб топади Янгиликлар

Роналду Саудия Арабистони клубида йилига 172 млн евро ишлаб топади

Қатардаги Жаҳон чемпионатида эркин агент сифатида иштирок этаётган Роналду Саудия Арабистони клубига қўшилишга яқин турибди.

Португалиялик юлдуз Саудия Арабистонининг "Ал Насср" клубидан тушаётган таклифни қабул қилиш арафасида. Агар 37 ёшли форвард ушбу битимга имзо чекса, йилига қарийб 172,9 млн евро ишлаб топиши мумкин бўлади. Бу футбол тарихидаги энг йирик келишувга айланади. 

Роналду ёзда ушбу клубнинг қизиқишига рад жавобини берган эди. Сабаби у Чемпионлар Лигасида иштирок этадиган бирор топ-клуб сафига бориб қўшилмоқчи эди. Бу амалга ошмагач, Осиё қитъаси вакилининг таклифини қабул қилган кўринади. 

Роналдунинг янги битими 2,5 йилга тузилиши айтилмоқда. Европа ва MLS'нинг бирор клуби бундай йирик битим таклиф қила олмайди. 

"Ал Насср" Саудия Арабистонидаги энг муваффақиятли жамоалардан бири ҳисобланади. Улар 9 бор мамлакат чемпиони унвонига эга чиққан. Энг охирги марта ушбу титул 2019 йилда қўлга киритилган.

Маълумот учун, "Ал Насср"да Ўзбекистон терма жамоаси етакчиси Жалолиддин Машарипов ҳам тўп тепади.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика