UZ

Сўнгги янгиликлар

00:05Ўртоқлик ўйини. Россия Эронни мағлуб қилди  2 23:45"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини ижарага бериб юбормоқчи  0 23:06Расман: Ноябрь ойида Ўзбекистон Мисрга қарши ўйнайди  6 22:55Холанд фаолиятида 4-марта АПЛда ой футболчиси бўлди  0 22:29Алексис Мак Аллистер ЖЧ-2026 ғолибини тахмин қилди  2 21:58Ўзбекистон термаси собиқ бош мураббийи: "Каннавародан кўра Кападзе термага кўпроқ мос эди"  21 21:44Жамолиддин Раҳматуллаев: "Ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар кўп"  0 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон Лихтенштейнни йирик ҳисобда мағлуб қилди  5 20:53Марсело Бьелса: "Ўзбекистон билан ўйин жиддийроқ бўлади"  9 20:13А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  1 19:56​Бразилия Кореяни тор-мор келтирди  6 19:45Уругвай Малайзиядаги илк ўртоқлик ўйинида ғалаба қозонди  3 19:24"Манчестер Юнайтед" Беллингемни қўлга киритишни хоҳлайди, аммо...  2 18:56"У — катта йўқотиш": Старриж "Ливерпул"га етишмаётган футболчини айтди  3 18:28Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Уругвайга қарши ўйин учун қайдномасини эълон қилди: Норчаев чақирилди  61

Роналду Саудия Арабистони клубида йилига 172 млн евро ишлаб топади Янгиликлар

Роналду Саудия Арабистони клубида йилига 172 млн евро ишлаб топади

Қатардаги Жаҳон чемпионатида эркин агент сифатида иштирок этаётган Роналду Саудия Арабистони клубига қўшилишга яқин турибди.

Португалиялик юлдуз Саудия Арабистонининг "Ал Насср" клубидан тушаётган таклифни қабул қилиш арафасида. Агар 37 ёшли форвард ушбу битимга имзо чекса, йилига қарийб 172,9 млн евро ишлаб топиши мумкин бўлади. Бу футбол тарихидаги энг йирик келишувга айланади. 

Роналду ёзда ушбу клубнинг қизиқишига рад жавобини берган эди. Сабаби у Чемпионлар Лигасида иштирок этадиган бирор топ-клуб сафига бориб қўшилмоқчи эди. Бу амалга ошмагач, Осиё қитъаси вакилининг таклифини қабул қилган кўринади. 

Роналдунинг янги битими 2,5 йилга тузилиши айтилмоқда. Европа ва MLS'нинг бирор клуби бундай йирик битим таклиф қила олмайди. 

"Ал Насср" Саудия Арабистонидаги энг муваффақиятли жамоалардан бири ҳисобланади. Улар 9 бор мамлакат чемпиони унвонига эга чиққан. Энг охирги марта ушбу титул 2019 йилда қўлга киритилган.

Маълумот учун, "Ал Насср"да Ўзбекистон терма жамоаси етакчиси Жалолиддин Машарипов ҳам тўп тепади.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика