

32 ёшли футболчи "қаймоқранглилар"ни тарк этиши мумкинлиги португалиялик солиқ тўламасликда айбланганидан сўнг пайдо бўлган эди.
Бироқ маълумотларга кўра, португалиялик форвард Мадрид клубида қолишга қарор қилди.
Эслатиб ўтамиз, Испания прокуратураси Роналдуни 2011-2014 йиллар оралиғида 14,7 млн. евро миқдорида солиқ тўламаганликда айблаган эди.
Олдинроқ хабар қилинганидек, футболчи 31 июль куни Испания суди қаршисида кўрсатма беради.


