UZ

Сўнгги янгиликлар

16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  5 16:04"Дон-дон-зики", хушчақчақ Кападзе — Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан 93 та расм  1 15:53Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  4 15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  1 15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  1 14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  9 14:25Футзал. Тожикистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди!  13 14:20Обит яна футбол ўйнай оладими?  0 14:08Карлос Тевес шифохонага тушиб қолди  0 13:51"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячисини сотади  3 13:15Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубоклари тарихида энг кўп легионер билан иштирок этмоқда. Аввалги турнирларда вазият қандай бўлган?  9 12:482 йил аввал Ўзбекистонни ютган Саудия Арабистони таркиби қанчалик ўзгарган?   9 11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  2 11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  7 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  6

Роналду Қатардаги ЖЧдан сўнг терма жамоадан кетиш ҳақида ўйлаган, аммо якунда таслим бўлмасликка қарор қилган Янгиликлар

Роналду Қатардаги ЖЧдан сўнг терма жамоадан кетиш ҳақида ўйлаган, аммо якунда таслим бўлмасликка қарор қилган

Футболчи Португалияни яна юқори чўққига олиб чиқмоқчи.

"Ал Насср" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Қатарда ўтказилган Жаҳон чемпионатидан сўнг термадан кетиш ҳақида ўйлагани ҳақида гапириб берди. 

"Ёлғон гапирмайман. Ҳаётдаги барча қарорларни тарози палласига қўйиб кўриш керак. Оилам билан Португалия терма жамоасидан кетиш ҳақида ўйладик. Якунда эса қийин вазиятда таслим бўлмасликка қарор қилдик. Ўшанда вазиятга турли томонлардан қарай олдим. Кўп нарса ўргандим ва ҳозир қайтганимдан мамнунман.

Мураббий мен унинг режаларига киришимни аниқ тушунтирди. Ҳар доим ўйнашни истаганман. Мураббий мен билан гаплашди. Шундан сўнг, мен терма жамоага беришим мумкин бўлган нарсалар борлигини англадим. 

Португалияни энг юқори чўққига олиб чиқиш – бу менинг истагим", -дейди Криштиану Роналду. 

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика