Роналду нега катта масофаларни босиб ўтмаяпти?

Aslanov Jasurbek
25 апр 2018
"Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду сўнгги вақтда аввалгидан камроқ югураётганини сездингизми?

Испан нашрининг маълумотларига кўра, "қаймоқранглилар" устози Зинедин Зидан португалияликни ҳудуд бўйича чеклади ва футболчи кучини тежашини истайди.

Мутахассис Роналду 30-40 метрга спринтерлик югуришларини амалга оширишини ва унга ажратилган зонадан четга чиқишини хоҳламаяпти.

Бу тактика 33 ёшли футболчига кучини асраш ва мавсумнинг муҳим палласида оптимал формада бўлиш имконини бермоқда.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo