

Футболчи Турин клубини тарк этиш борасидаги қарорини яқинларига маълум қилган. 36 ёшли ўйинчи саноқли клубларгина уни ўз сафига қўшиб олишга қурби етишини тушуниб турибди.
Ҳозирда Криштиану "Манчестер Сити" вариантини ўрганиш билан банд. У "Сити" футболчиларининг бир нечтаси билан жамоадаги аҳвол ҳақида суҳбатлашишга ҳам улгурган.
Аввалроқ, Роналдунинг агенти мижозининг хизматларини "Манчестер Сити"га таклиф қилгани ҳақида хабарлар тарқалганди.


