Роналдо ЛаЛига клуби президенти сифатида таништирилди

Aslanov Jasurbek
3 сен 2018, 16:19
Бразилия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Роналдо "Вальядолид" клуби президенти сифатида таништирилди.

Олдинроқ, Роналдо испан клубини харид қилиш учун 30 млн евро сарфлаши ва "Вальядолид"нинг 25 млн евролик қарзларини ёпиши эълон қилинган эди. "Вальядолид"нинг амалдаги президенти клубда қолади ва бош директор вазифасида ишлайди. Роналдо эса клуб акционери ва президенти сифатида фаолият юритади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: twitter.com/realvalladolid