

"Футбол ўйнаш - менинг касбим, аммо мен телевизор орқали бошқа спорт турларини кўришни афзал биламан. Футбол, бокс ва UFC'дан сўнгги иккитасини танлайман", - дейди португалиялик ўйинчиси.
Роналду жорий мавсум Италия А Серияси доирасидаги 7та ўйинда майдонга тушиб, 10та (4таси пенальтидан) гол ва 1та ассист қайд этди.
Роналдунинг Турин клуби билан тузган амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.




