

36 ёшли ҳужумчи турнир тўпурари бўлишига қарамасдан, рамзий термада унга жой топилмади. Роналду тўрт ўйинда 5 та гол уришга эришганди. У гол+пас тизимида ҳам биринчи ўринда бўлди(5+1).
Шундай қилиб, Криштиану Роналду ўзи иштирок этган Евроларда иккинчи марта рамзий терма жамоага кира олмади. Криштину Роналду бундан олдин Евро-2008 мусобақасида рамзий терма жамоага кира олмаганди.
Бундан олдин у, 2004, 2012 ва 2016 йилги Евроларда энг кучли 11 ўйинчидан бири бўлганди.




