Роналду Евро-2024 саралаш босқичига чақирилади

Оқил Абдубарноев
16 мар 2023
“Ал Насср” ҳужумчиси Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси йиғинига чақирилади.

Терма жамоа бош мураббийи Роберто Мартинес футболчи билан аввалроқ шу мавзуда мулоқот қилганди. Футболчи терма жамоада ўйнашда давом этиш ниятида.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилги Европа чемпионатига саралаш ўйинлари доирасида Португалия жорий йилнинг 23 март куни Лихтенштейн ва 26 март куни Люксембургга қарши майдонга тушади.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: The Athletic