

Мазкур баҳсни мезбонлар сардори Криштиану Роналду илк дақиқаларданоқ бошлади. Бу 34 ёшли футболчининг терма жамоадаги 158-ўйини бўлди. Шу тариқа, Роналду Европа жамоалари тарихида энг кўп учрашув ўтказган ўйинчилар орасида бешинчи ўринга кўтарилди.
1. Жанлуижи Буффон (Италия, 176та ўйин);
2. Икер Касильяс (Испания), Виталий Астафьев (Латвия, иккаласида ҳам – 167та ўйин);
4. Серхио Рамос (Испания, 164);
5. Криштиану Роналду (Португалия, 158);
6. Мартин Рейм (Эстония, 157).



