UZ

Сўнгги янгиликлар

11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  1 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  0 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  6 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  4 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  5 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  4 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   6 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0

Роналду энг кучлисими? Афсонавий футболчилар А Сериядаги фаолиятини қандай бошлаган? Янгиликлар

Роналду энг кучлисими? Афсонавий футболчилар А Сериядаги фаолиятини қандай бошлаган?

Бугун А Серия топ-футболчиларининг дебют мавсумдаги ўйин натижаларини солиштирамиз.

Хабарингиз бор, Криштиану Роналду “Реал”дан “Ювентус”га ўтиши ёзнинг энг шов-шувли трансфери бўлганди. Роналду ёши ўтиб бораётганига қарамай, йилдан йилга энг кучли футболчилардан бири бўлиб қолмоқда. Бундан кўриниб турибдики, Роналду фаолиятини якунлагунча бу тенденция ўз кучини йўқотмаслиги учун ҳаракат қилади. Кўплаб таҳлилчи ва мутахассисларнинг сўзларига қараганда, Роналду Испаниядаги рекорд натижалари, эришган ютуқларини Италияда такрорлай олмас экан. Бироқ Роналду А Сериянинг 19 учрашувида 14та гол урди ва турнирнинг “гол уриш пойга”сида етакчиликни қўлга киритди. Шу билан бирга, Италияда дебют мавсумини ўтказган А Сериянинг машҳур футболчиларига нисбатан, Криштиану кўпроқ гол уришга муваффақ бўлди.

Ишонмайсизми?! Келинг унда солиштириб кўрамиз.

Марко ван Бастен — 1та гол

Ван Бастен Италияга 1987 йилда кўчиб ўтган. Уни “Милан” Амстердамнинг “Аякс”идан харид қилишга муваффақ бўлганди. Аммо Марконинг А Сериядаги дебют мавсуми омадли чиқмади. Биринчи давра учрашувида ҳужумчи атиги битта гол урди. Кейин оёғидан олган жароҳати туфайли узоқ вақтгача баҳсларда иштирок этолмади.

Иккинчи даврада майдонга қайтган ван Бастен яна 2та гол урди. Улардан бирини “Наполи” дарвозасига киритди (3:2). “Россонери” ўша йили олтин учун давогар эди. Марконинг ғалабали голидан сўнг, жамоа 1987/88 йилги мавсумда Скудеттони қўлга киритишга муваффақ бўлган. ван Бастен эса в 11та учрашувда ҳисобига 3та гол ёзиб қўйди. Кўп гол уролмаган бўлсада, мухлислар ўта муҳим гол учун Маркодан миннатдор эдилар ва унинг статистикасига ортиқча эътибор беришмаган.

Зинедин Зидан — 3та гол

“Ювентус” 1996 йилда “Бордо”дан иқтидорли ярим ҳимоячи Зинедин Зиданни сотиб олишга муваффақ бўлган. Кейинчалик Зидан нафақат А Серия, балки бутун дунё футболи афсоналаридан бирига айлана олган. Бироқ, Зизу Италиядаги дебют мавсумида эсда қоларли натижалар кўрсата олмаган. Дастлабки мавсум ярмида франциялик 3та гол урган эди.

Тўлиқ мавсумда эса 29та учрашувда қатнашиб, 5 маротаба рақиб дарвозасини ишғол этган. Туринликлар 1996/97 йилги мавсумда чемпион бўлдилар, аммо турнирнинг энг яхши бомбардири Филиппо Индзаги (“Аталанта” 24та гол) деб эътироф этилганди.

Габриэль Батистута — 3та гол

Аргентиналик ҳужумчи 1991 йил “Бока Хуниорс”дан Италияга кўчиб ўтди. Габриэльнинг Апеннин ярим оролидаги илк жамоаси “Фиорентина” бўлди. Аммо янги жамоа, нотаниш инсонлар, янги жойга мослашиш Батистута учун осон кечмади. Биринчи мавсум ярмида Батистута 3та гол урди ва “фиалкалар”нинг кўплаб тифозилари Габриэль кучли ҳужумчи эканига ишонмадилар.

Бироқ танаффусдан сўнг ҳаммаси бошқача тус олди. Батистута яна 10та гол урди ва мавсумни (27 учрашувда) 13та гол билан якунлади. “Фиорентина” 12-ўринни, Габриэль энг яхши бомбардирлар рўйхатида 5-ўринни эгаллади.

Мишель Платини — 4та гол

Платини 1982 йилда “Сент-Этьен”дан Италияга кўчиб ўтди. Аппенин ярим оролидаги унинг ягона жамоаси “Ювентус” бўлди. Бироқ Платини ҳам адаптация борасида қийинчиликка дуч келди. Чемпионатнинг биринчи давра учрушувларида Платини ҳисобида атиги 4та гол бор эди. Лекин мавсумнинг иккинчи ярмида ҳаммаси бошқа томонга ўзгарди. Платини яна 12та гол уришга муваффақ бўлди. Мишель 29 баҳсда 16та гол билан турнирнинг энг яхши бомбардири бўлди. Бироқ туринликлар Скудетто учун курашда “Рома”га ғалабани бой бериб, иккинчи поғонани забт этдилар.

Рууд Гуллит — 6та гол

1987 йил “Милан” голландиялик трансфери учун ПСВга 8,9 миллион евро бериб, рекорд натижани қайд этганди. Бироқ Рууд Италиядаги шароитларга  дарҳол мослашиб кета олмади. А Сериянинг биринчи 5та турида у бор йўғи 2та гол урди. Бу ҳам етмаганидек, кейинги 7 учрашувда бир маротаба ҳам рақиб дарвозасини ишғол эта олмади.

Рууд омадсиз бу серияга 13-турда якун ясаб, “Наполи” дарвозасини ишғол этди. Турнир ярмида голландияликнинг ҳисобида 6та гол бор эди. Гуллит Италиядаги дастлабки мавсумнинг 29 учрашувида 9та гол урди.

Жорж Веа — 6та гол

Либериялик 1995 йил ПСЖдан “Милан”га ўтган. Жорж Веа биринчи даврада 6та гол урди. Мавсумнинг иккинчи ярмида Веанинг омади юришиб кетди ва у яна 5та гол урди. 26та ўйинни 11та гол билан якунлаган Жорж “Милан” Италия чемпиони бўлишида ёрдам берди. Веанинг “Россонерилар” таркибидаги энг яхши мавсуми 1996/97 йили бўлди. Африкалик 28та баҳсда 13 гол уришга муваффақ бўлган эди.

Диего Марадона —6та гол

Аргентиналик 1984 йил “Наполи” ўйинчисига айланди. Неаполликлар Марадонани “Барселона”дан 7,6 миллион доллар эвазига сотиб олишган эди. Диего мавсумнинг биринчи ярмида 6 маротаба рақиб дарвозасини ишғол этди.

Иккинчи давра учрашувлари вақтида вазият ижойиб томонга ўзгарди. Марадона яна 8та гол урди. 20 тур “Лацио”га қарши баҳсда (4:0) хет-трик қилишга муваффақ бўлди. Аммо аргентиналик бу ўйини билан ҳам “Наполи” Еврокубокга чиқа олмади. Неаполь клуби 8-поғонани эгаллаган ҳолда чемпионатни якунлади.

Кака — 7та гол

Кака 2003 йил “Сан-Паулу”дан “Милан”га ўтди. У Японияда бўлиб ўтган мундиаль вақти Жанубий Кореяга қарши баҳсда “селесао” билан ғалаба қозониб, Жаҳон чемпиони мақомига сазовор бўлиб улгурганди. Лекин биринчи ярим йил Кака учун жуда оғир ўтди: 7та гол урди. Иккинчи доира учрушувида эса у яна 3та гол уриб, А Серияндаги дебют мавсумини 10та гол (30 учрашувда) билан якунлади. Эҳтимол, чемпионликни қўлга киритиб, Чемпионлар Лигаси чорак финалигача бориш “Россонерилар” учун етарли бўлгандир.

Роналдо — 9та гол

1997 йил “сўйлоқ тиш” Италияга келди ва “Интер”да тўп тепа бошлади. “Нерадзурри” ўйинчини сотиб олиш учун “Барселона”га 25 миллион фунт тўлаб, рекорд натижани қайд этганди. Бразилиялик ҳам жамоа йўналишига тезда мослашиб кетди. Роналдо чемпионатнинг биринчи ярмида 9та гол уришга муваффақ бўлди. Аммо, лекин, бироқ...

Иккинчи давра учрашувларида Роналдо кам гол ура бошлади. У “Лечче”га қарши баҳсда хет-трик қилди, “Рома” ва "Эмполи” дарвозаларини икки мартадан ишғол этди. Мавсум сўнгида бразилиялик ҳисобида 32та учрашувда 25 гол бор эди. Лекин у турнирнинг энг яхши бомбардири бўла олмади. Бу титул “Удинезе” ўйинчиси Оливер Бирхоффга (27та гол) насиб этди.

Зико — 11та гол

Ўз вақтида Европанинг “Реал”, “Барселона” ва “Ювентус” каби клублари бразилиялик машҳур хавбек Зикога давогарлик қилган эди. Бироқ у 30 ёшга тўлганида Италиянинг “Удинезе” клубига ўтишга қарор қилди ва у ерда икки мавсум давомида тўп тепди. Биринчи доира баҳсларида Зико 11та гол уришга муваффақ бўлди. Мавсумнинг иккинчи ярмида эса бразилиялик ҳисобига яна 8та гол ёзиб қўйди. 24 учрашувда 19та гол урган ўйинчи 1983/84 йилги мавсумда А Сериянинг энг яхши бомбардирлари орасида 2-ўринни эгаллади. Биринчи поғонани эса ундан 1та кўпроқ гол урган Платини забт этди.

Андрей Шевченко — 11та гол

“Динамо”нинг ўйинчиси киевликларнинг 1998/99 йилги омадли мавсумидан сўнг “Милан”га ўтганди. “Россонерилар” украиналик учун 25 миллион доллар тўлашди. Андрей оз фурсат ичида янги жамоага мослашиб кетди ва мавсум биринчи ярмида 11та гол урди.

Иккинчи давра учрашувларида эса Андрей яна 13 марта рақиблар дарвозасини ишғол этди. Шевченко мавсумни 32та ўйинда 24та гол билан якунлади ва А Серия 1999/2000 йилнинг энг яхши бомбардири бўлди. Бироқ ўша йили “қизил-қоралар” 11 очко “Лацио”дан, 10 очкога “Ювентус”дан ортда қолиб, 3-ўринни эгаллаган эди.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика