Роналду дубль қайд этиш бўйича Мессига яқинлашиб олди
16 окт 2023 09:11
Янгиликлар
Роналду дубль қайд этиш бўйича Мессига яқинлашиб олди
Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Словакия дарвозасига иккита гол урди.
Унинг голлари терма жамоасига Евро-2024 йўлланмасини муддатидан олдин қўлга киритишга ёрдам берди. Португалиялик футболчи учун ушбу учрашувдаги дубль фаолиятидаги 153-дубль бўлди. Бу кўрсаткич бўйича Криштиану Роналду ҳамон 156 дубль қайд этган Лионель Мессидан ортда қолмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Португалия ўз гуруҳида 7 та учрашувнинг барчасида ғалаба қозониб, Евро-2024 йўлланмасини муддатдан аввал қўлга киритди. Роналду эса Евро-2024 саралаш баҳсларининг тўпурарлар пойгасида 7 та гол билан Лукаку (9 та)дан сўнг иккинчи ўринда кетмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Хетафе"га мағлуб бўлиб, чемпионлик пойгасида "Барселона"ни ўзидан узоқлаштирди
Суперлига. Шаланинг сўнгги дақиқаларда урган голи "Насаф"га ғалаба тақдим этди
Роналду оиласи билан бирга Саудия Арабистонини тарк этди
Мухлислар ташрифи. Энг кам мухлис "Локомотив"да, энг кўпи эса...
Фикрлар