Роналдо: "Мундиалда бразияликлар бизни қўллаб-қувватлашади деб ўйлайман"

7 май 2014, 00:14
Португалия терма жамоаси етакчиси Криштиано Роналдо мундиалда мезбонлар Португалия термасига мухлислик қилишларига умидвор эканлигини айтиб ўтди.

Умид қиламанки, мундиалда бразилияликлар бизни ҳам қўллаб-қувватлашади. Сабаби, биз бир тилда гаплашамиз ва миллатимиз ҳам бир-бирига яқин ҳисобланади.
Бразилия ва Португалия терма жамоалари финалда ўйнашларини истардим. Биз чемпионат фаворитларидан эмасмиз. Лекин бу мусобақадан ҳақиқий завқ олишни истаймиз. Биз жуда қийин гуруҳдан жой олганмиз.


Манба: soccer.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›