Роналдо: "Миллиардернинг қўллаб-қувватлашига қарши бўлмайман"

Mirjalol Normatov
10 ноя 2019, 14:29
"Вальядолид" президенти Роналдо клубга қай тариқа инвестиция киритаётганини айтди.

"Бу жуда хавфли бизнес. Одамлар мендан клубга тикилаётган пуллар ўзимникими ёки ортимда қандайдир миллиардер қўллаб-қувватлаб тураяптими деб тез-тез сўраб туришади.

Ҳа, ортимда қандайдир мени қўллаб-қувватлаб, пулларнинг бир қисмини тўлайдиган миллиардер бўлишини истардим. Аммо клубга ҳозирда ўзимнинг пулларимни тикяпман ва умид қиламанки, яқин йилларда клуб гуллайди", - деди Роналдо.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Express

Сўнгги янгиликлар

Барча ›