Роналдо: "Бразилия Колумбиядан ўтишига у қадар ишонмаяпман"
Narzulla Saydullayev
4 июл 2014, 16:49
Бразилия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Роналдо Колумбияга қарши ўтадиган ўйиндан олдин ўз фикрларини билдирди.
"Бразилия Колумбияга қарши ўйинда қийналади, сабаби бу жамоа жуда ҳам сифатли ўйин намойиш этади, мусобақа давомида бу жамоа сафида Хамес Родригес кашфиёт бўлди. Хамес - ўзгача футболчи. Умид қиламанки, биз ютамиз, аммо бунга тўла ишонаётганим йўқ".