

"Кейн сўнгги бир неча йилда ажойиб футбол намойиш этмоқда, аммо бу мавсум у янги даражага чиқди. Гарри ҳозир шундай формадаки, уни жаҳоннинг ҳар қандай клуби ўзига олишни истайди - Кейн Европанинг исталган клубида ўйнаб кетиши мумкин. "Барселона", "Реал", "Манчестер Сити" - фарқи йўқ. Кейнни сотиб олиш имкони туғилса, ҳар қандай клуб унга жой топиб берган бўларди" - дейди Роналдиньо.
Жорий мавсум 24 ёшли ҳужумчи Англия Премьер-лигасининг 27та учрашувида 24та гол урди.



