UZ

Сўнгги янгиликлар

08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  0 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  0 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  3 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  0 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  0 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  0 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0 07:00АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Ньюкасл" 2:0  0 02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  21 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32 00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  5 00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  1 00:22Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди!  23 23:54"Реал Мадрид" "Милан" ҳимоячисининг трансфери устида ишламоқда  0 23:23 Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"  7

Роналдиньо — бразилиялик даҳо футболчининг ғалати ҳаёти Янгиликлар

Роналдиньо — бразилиялик даҳо футболчининг ғалати ҳаёти

Миллионлаб футбол мухлислари бирдек яхши кўрган Роналдиньо бугун акаси туфайли бир қатор муаммоларга дуч келган.

Парагвайда бўлиб ўтган Копа Америка-1999да Венесуэла дарвозасига урган ақлбовар қилмас голи 18 ёшли Роналдиньонинг омад картаси бўлди. Орадан бир йил ўтиб, бразилиялик ўйинчи ПСЖ клуби билан сирли келишувга эришади ва кўп ўтмай Европани забт этиш учун йўл олади.

Кейин эса Англия дарвозасига урган ажойиб голи, "Сантьяго Бернабеу"даги олқишлар, "Олтин тўп" ва ўнлаб маркали сақичлар ҳамда ҳали ҳам сиз-у бизни лол қолдирадиган қойилмақом финтлар. Роналдиньо доим кутилмаган воқеаларга дуч келиб юради. У фаолияти давомида ўзига қарши ҳаракат қилаётган рақибларини уддабуронлик билан алдаб, қуруқ қўл билан қолдирарди. Аммо солиқ ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимларига унинг айёрликлари ўтмади.

Март ойи бошларида Роналдиньо ночор оилалардаги болаларни ҳимоя қилиш хайриясида қатнашиш учун Парагвайга борди, аммо тинимсиз олқишлар ўрнига қўлларига осилган кишан товушини эшитди. Асунсьон полиция ходимларининг сўзларига қараганда, бразилиялик ўз акаси ва агенти бўлмиш Роберто билан сохта Парагвай паспортлари билан чегарадан ўтишган. Бу ҳужжатларни уларга парагвайлик тадбиркор аёл Далия Лопес берган эмиш, айнан у ака-укани у ерга таклиф қилганди. Эътиборлиси шундаки, бразилияликлар оддийгина ID-карталарини кўрсатган ҳолда қонуний йўл билан ҳам мамлакатга киришлари мумкин эди, бироқ улар бу ҳақда билишмаган. 

Роналдиньо ва Роберто олти ой давомида изоляция хонасида бўладилар, бу вақт тугагунга қадар эса Далия Лопес муддатни панжара ортида ўтказади. Машҳур футболчи тушкунликка тушмади — бир неча кун ўтиб, қамоқдаги футзал турнирида ғолиб чиқди. Финал учрашувида Роналдиньо жамоаси 11:2 ҳисобда ғалабага эришди, футболчи эса 11та голнинг барчасида ёрдам берди (5та гол, 6та голли узатма). Ғолиб бўлган жамоага мукофот сифатида 16 килограммли дудланган чўчқа берилди.

Агар тишларини тўғрилатганини ҳисобга олмасак, бразилиялик феномен фаолиятини якунлагандан буён деярли ўзгармаган. Худди аввалгидек ҳаётдан завқ олиб яшашга ҳаракат қилди: базм ва карнаваллар, чиройли аёллар, яхши ичимлик ҳамда ҳар қандай вазиятда ҳам футбол. Рон телевизорда ҳам тез-тез кўриниш бериб турарди: турли маҳсулот ва хизматларни реклама қилади. Лекин шунга қарамай, 2018 йил шахсий ҳисобида атиги 6 евро қолгани ажабланарли...

Бунга сабаб футболчи пулларига унчалик ҳам эътибор бермагани ва фаолияти бошидан унинг ишларини ҳал қилиб юрган акасига буткул ишонгани эди. Роберто укасининг картасидан тўлиқ фойдалана олган ва уларни ўз хоҳишига кўра сарфлаб юрган. Ўйинчининг акаси бир қанча фирибгарликлар қилишда айбланиб, 2012 йил 5 йилга шартли равишда жазоланган. 2003-2004 йилларда Робертонинг ҳисобига Италиядан 850 минг доллар пул ўтказмаси амалга оширилган. Аммо у Бразилия Марказий банкидан буни яширган, суд эса бу ишни фош этиб, исботлаб берди. Бундан ташқари, Роберто Швейцария банкида ҳам ўз ҳисоб рақамига эга бўлган ва солиқ хизматига бу ҳақда айтмаган.

Фирибгарлик учун жарима бразилияликлар энг кам иш ҳақининг 45 баробарида деб белгиланган ва бу пулларни акаси учун Роналдиньо тўлаган. Шу ўринда, у Робертонинг яна бир шубҳали таклифига рози бўлади. Ронни туғилган шаҳри Порту-Алегрида футбол академияси қуриш учун майдон излайди. Акаси эса уни ноқонуний равишда шаҳар четидаги ўрмонни кесишга кўндиради. Орадан ярим йил ўтиб, уларнинг бу қинғир иши фош этилди ва Роналдиньо 500 минг доллар миқдорида жаримага тортилди. Аммо у тўлашдан бош тортади. Бироқ ҳокимият унинг 3та люкс машиналари ва рассом Андре Берардо томонидан чизилган нархи 150 минг доллар бўлган суратни гаров сифатида мусодара қилиб юборади.




Роналдиньо қобилият ва салоҳият томондан Роналду ёки Мессидан кам эмасди, бироқ турли лойиҳаларни амалга оширишда унга тижорий билим, ақл ва эҳтиёткорлик етишмади. У юртига қайтганидан сўнг кутилмаганда Coca-Cola билан йилига 750 минг долларга тузган шартномаси матбуот анжуманига қўлида иккита Pepsi ни кўтарган ҳолда кириб қолади. Шартнома дарҳол бекор қилинади.

"Энг катта ахмоқлик — бир ишни қайта-қайта бажариш, лекин турли хил натижа кутишдир", — деган эди Альберт Эйнштейн. Ноқонуний равишда футбол академиясини қуриш билан бўлган можаро ака-ука Морейраларга таъсир қилмаган чоғи. Сабаби 2014 йил улар яна бир шундай ишга қўл уришди. Роналдиньо Порту-Алегридаги Гуаиба кўли атрофида балиқ овлаш ва қамишни қайта ишлаш заводлари қуриш тақиқланганлигига эътибор бермади. Ушбу кўл қўриқхона ҳисобланарди, шунинг учун омадсиз ишбилармоннинг олдига тез орада полиция ходимлари келди.

Ака-укалар 2 йил мобайнида 200 минг доллар тўлашни чўзиб юришди, 2019 йил сентябрига келиб бу сумма 1,5 млн долларга етди. Ҳокимият Роналдиньо ва Робертонинг чет элга чиқиш паспортларини олиб, Бразилиядан чиқиб кетишни тақиқлаб қўйди ҳамда 2005/06 Чемпионлар Лигаси ғолибига тегишли 52та кўчмас мулкни топтиб олди. Ўтган йилнинг кузида футболчи Риодаги бир нечта квартираларини сотиб юборди, жарималарини тўлади ва деган эди: "Энди менинг мақсадим — халқаро обрўимни тиклаш". Аммо...

21 март куни Роналдиньо 40 ёшга тўлди — бу ёшда кўпчилик эркаклар эришган ютуқларига қараб, янада юқори чўққига чиқишга интилишади. Бразилиялик ўз вақтида стадионларни ларзага келтирди, жаҳон миқёсидаги футболчи мақомига эга бўлди, аммо энди Гарринчининг изидан кетмоқда (афсонавий бразилиялик ўйинчи қашшоқликда вафот этган). Ронни бундай вазиятга тушиб қолмаслик учун бир қарорга келиши ва қилган хатоларидан тўғри хулоса чиқариши лозим.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика