Ромеро: "Месси хатосини тушуниб, Аргентина терма жамоасига қайтади деб умид қиламан"
07 сен 2018 14:06
Янгиликлар
Ромеро: "Месси хатосини тушуниб, Аргентина терма жамоасига қайтади деб умид қиламан"
Аргентина терма жамоаси дарвозабони Серхио Ромеро миллий жамоада ҳужумчи Лионель Мессини яна кўришни истаётгани ҳақида айтди.
Эслатиб ўтамиз, 31 ёшли форвард Гватемала (7 сентябрь) ва Колумбияга (11 сентябрь) қарши ўртоқлик ўйинларига чақирилмади. Олдинроқ, Месси 2018 йил йилда миллий жамоа ўйинларида иштирок этмаслиги эълон қилинган эди.
"Аргентинанинг ҳар бир собиқ футболчисидан сўрайдиган бўлсак, уларнинг барчаси миллий жамоага қайтишни исташи ҳақида гапиради. Тасаввур қилинг, бундай ўйинчилар билан нималар қила оламиз. Лионель хатосини тушуниб, терма жамоага қайтади деб умид қиламан"- дейди Ромеро.
Фикрлар