"Рома"ни бошқариш учун яна бир номзод пайдо бўлди
20 май 21:14
Янгиликлар
Нуну Эшпириту Санту "Рома"ни бошқариши мумкин. "Relevo"нинг хабар қилишича, Рим клуби раҳбарияти кеча "Ноттингем Форест" бош мураббийи билан боғланиб, унга икки йиллик шартнома таклиф этган. Шунингдек, унга қисқа муддатда Италия чемпионлигини қўлга киритишга қодир жамоа таркибини шакллантириш топширилган.
Италияликлар мутахассисни ўз сафларига қўшиш учун инглизлар билан музокаралар олиб боришлари керак бўлади. Унинг "Ноттингем" билан шартномаси 2026 йилгача амал қилади.
"Рома" А Серияси турнир жадвалида 37 турдан сўнг 66 очко тўплаб, 5-ўринни эгаллаб турибди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар