"Рома" тез орада "Арсенал" ўйинчисини ижарага олади

Alisher
20 авг 2019, 15:47
"Арсенал" ҳимояси Шкодран Мустафи тез орада "Рома"га ўтади.

Хабарларга қараганда, римликлар битимга германиялик футболчини кейинчалик 25 миллион еврога сотиб олиш мумкинлиги тўғрисидаги бандни ҳам киритишлари мумкин.

Шунингдек, "канонирлар" бош мураббийи Унаи Эмери ҳам ўйинчидан тезроқ халос бўлиш ҳақида ўйламоқда.

Мустафи якунланган мавсум Англия премьер-лигасида 31та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга муваффақ бўлган.

Олдинроқ, Мустафининг хизматларига Франциянинг "Монако" клуби қизиқаётганлиги тўғрисидаги хабарлар янграган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport