“Рома” Талискани ёзда сотиб олади

5 май 2018, 09:35
“Рома” таркибни кучайтириш учун ҳаракатларни бошлади.

Клуб спорт директори Рамон Мончи айни дамда Португалияда бўлиб, “Бенфика”га тегишли бўлган ярим ҳимоячи Талиска борасида музокаралар олиб бормоқда. Футболчи ҳозирда ижара асосида “Бешиктош”да тўп сурмоқда. Римликлар эса Талискани ёзда клуб сафида бўлишини истамоқда. Ўйинчи ушбу мавсумда 44 та ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол уриб, 5 та голли узатмани амалга оширган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Football Italia