"Рома" "Реал"нинг 7-рақамига қизиқмоқда

Alisher
10 июл 2019, 10:28
"Рома" Мариано Диаснинг хизматларига қизиқмоқда.

Римликлар 25 ёшли футболчининг агенти билан навбатдаги музокараларни ўтказишади.

Айнан шу учрашув футболчининг "Реал"дан кетиш ёки кетмаслигини ҳал қилиб беради.

Диас якунланган мавсум Ла Лигада 13та ўйин ўтказиб, 3та гол уришга эришган.

Аввалроқ Диаснинг хизматлари билан “Милан” қизиқаётганлиги тўғрисида хабарлар берилганди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: gianlucadimarzio.com