

Инсайдер Никола Скиранинг хабар беришича, римликлар 30 ёшли испаниялик учун 3 йиллик шартнома таклиф қилган. Исконинг ўзи эса “бўрилар” сафига ўтишга қарши эмас, Жозе Моуринью билан бирга ишлашни хоҳламоқда.
30 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи жорий мавсум “Реал” сафида 14 баҳсда қатнашиб, битта гол урди. Аввалроқ, у эркин агентга айлангани хабар қилинганди.



