UZ

Сўнгги янгиликлар

08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  0 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  0 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  3 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  21 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  1 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0 04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан ўйингача"  1 01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  47 00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0 00:11U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  3 23:54АПЛда ўйнайдиган икки нафар футболчи зўравонликда гумонланиб, ҳибсга олинди  9 23:37Франция президенти Дрогба ва Азар билан бир жамоада футбол ўйнаб, пенальтидан гол урди  3 23:10Ҳожимат Эркинов: "Учрашувнинг асосий вақтида ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  14

"Рома" ПСЖ президентининг босими туфайли "Барселона"га қарши ўйиндан воз кечди Янгиликлар

"Рома" ПСЖ президентининг босими туфайли "Барселона"га қарши ўйиндан воз кечди

Италиянинг "Рома" клуби ПСЖ президентининг босими туфайли Гампер кубогида иштирок этишдан бош тортди.

Рим клуби "Барселона" билан ўйнамаслигини маълум қилди. Шунингдек, "Барса" товон пули талаб қилиши мумкинлиги ҳақида хабар қилинганди.

"Рома"нинг расмий баёнотига кўра, рад этиш мавсумолди ўйинлари тақвимидаги ўзгаришлар билан боғлиқ.

Бироқ Corriere dello Sport хабарига кўра, ПСЖ президенти ва Европа клублари ассоциацияси (ЭCА) раҳбари Носир Ал Хелайфи клубга босим ўтказган.

Ал Хелайфи ва "Рома" хўжайини Дэн Фридкин ўртасидаги муносабатлар илиқ тус олган. Америкалик тадбиркор, шунингдек, ECA директорлар кенгаши ва ижроия қўмитаси аъзоси ҳисобланади. Фридкинни Гампер кубогидан воз кечишга кўндирган ҳам айнан ассоциация раҳбари саналади.

Ал Хелайфи "Рома"нинг "Барселона"га қарши ўйинда иштирок этишига қарши чиқди, чунки каталонияликлар Суперлига асосчиларидан бири ва ҳали-ҳануз турнирдан воз кечмоқчи эмас. Суперлига лойиҳасига УEФА ва ЕCА қаршилик кўрсатмоқда.

Рейтинг: -18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика