UZ

Сўнгги янгиликлар

09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  12 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  4 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  1 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  3 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  8 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  63 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  4 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  1 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  12

"Рома" футболчилари Моуриньони туғилган куни билан табриклади Янгиликлар

"Рома" футболчилари Моуриньони туғилган куни билан табриклади

Италиянинг "Рома" клуби футболчилари кийиниш хонасида бош мураббий Жозе Моуриньони туғилган куни билан табриклади.

Футболчилар биргаликда португалиялик мураббийнинг туғилган кунига торт олиб келишди, Моуриньо ундаги шамни пуфлади, биринчи бўлакни сардор Лоренцо Пеллегринога узатди ва "Ишга киришиш фурсати етди", деди.

Римликларнинг янги футболчиси Сержи Оливейра устозини ўзига хос тарзда табриклади. Футболчи ўзининг Инстаграм саҳифасига болаликда онаси билан бирга ҳали нисбатан ёш Моуриньодан интервью олаётган пайтдаги суратини жойлаштирди.

Эслатиб ўтамиз, бугун Жозе Моуриньо 59 ёшга тўлди. Фаолияти давомида у "Бенфика", "Порту", "Челси", "Манчестер Юнайтед", "Реал" ва "Тоттенхэм" каби клубларни бошқаришга муваффақ бўлган.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика