"Рома" етакчиларидан бири жиддий жароҳат олди (16+)

Tolibjon Qosimov
13 янв 2020
Кеча тунда Италия А Серияси 19-тури доирасида "Рома" жамоаси "Ювентус"ни қабул қилди.

Римдаги "Олимпико" стадионида ўтган беллашувда 2:1 ҳисобида меҳмонлар ғалаба қозонишди.



Учрашувнинг 31-дақиқасида мезбонлар етакчиларидан бири Николо Заньоло жиддий жароҳат олди. "Юве" ҳимоячиси Маттейс де Лигт билан тўқнашувдан сўнг кучли оғриқдан бақириб юборган Заньоло майдонни кўзларида ёш билан тарк этди.



"Рома" матбуот хизмати берган хабарга кўра, Николонинг ўнг тизза олд пайлари узилган. Ярим ҳимоячи Римда жойлашган "Вилла Стюарт" (Villa Stuart) спорт клиникасига олиб кетилган ва бугун операция қилиниши керак.


Тахминларга кўра, бундай жароҳатдан кейин тикланиш учун 6 ойдан 9 ойгача вақт кетади. Заньоло мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади ва катта эҳтимол билан Евро-2020да ҳам иштирок эта олмайди.



Эслатиб ўтамиз, Николо жорий мавсум А Серияда 18та ўйин ўтказиб 4та гол урган ва битта голли пас берган эди.

Роналду ҳам Заньолони қўллаб-қувватлади.



Италия чемпионати турнир жадвали >>>>> А Серия


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: twitter.com/OfficialASRoma