"Рома" "Челси" билан Абрахамнинг трансфери борасида келишувга эришди
10 авг 2021 14:52
Янгиликлар
"Рома" "Челси" билан Абрахамнинг трансфери борасида келишувга эришди
"Рома" Лондоннинг "Челси" клуби билан ҳужумчи Тэмми Абрахамнинг трансфери борасида келишувга эришди.
Италия клуби харид қилиш ҳуқуқи билан 23 ёшли англияликни 2021/22 йилги мавсум учун ижарага олади.
Умумий миқдорда форварднинг трансфери "бўрилар"га 40 млн еврога тушади. Абрахамга келсак, ўйинчи ҳали келажаги борасида якуний қарор қабул қилмади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ "Рома" "Женоа"нинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродовни ўз сафига қўшиб олган эди.
Абрахам ўтган мавсум Англия чемпионатида 22та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 1та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар